Душанба 24 Апрель 2017 | 27 Ражаб 1438 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳ таолонинг Ал-Муътий Ал-Жавад исмларининг маъноси

707 марта кўрилган

Аллоҳ табарока ва таолонинг Муътий исми Саҳиҳул Бухорийда Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳадисида собит бўлган. У деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

عن مُعَاوِيَةَ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ، وَاللَّهُ المُعْطِي وَأَنَا القَاسِمُ، وَلاَ تَزَالُ هَذِهِ الأُمَّةُ ظَاهِرِينَ عَلَى مَنْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ، وَهُمْ ظَاهِرُونَ»

“Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Аллоҳ Муътийдир, мен эса Қосимман, яъни Аллоҳ берувчидир, мен тақсим қилувчиман. Бу уммат ўзларига мухолиф бўлганларнинг устида ғолиб бўлиб, бардавом бўладилар токи Аллоҳ таолонинг иши келгунича улар ғолиблигича қоладилар”. Аллоҳ таборака ва таолонинг Жавод исми Абу Зар разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудусийда келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “يَا عِبَادِي كُلُّكُمْ ضَالٌّ إِلَّا مَنْ هَدَيْتُهُ” “Аллоҳ таоло дейди: “Эй бандаларим, сизларнинг ҳаммангиз залолатдасизлар, фақат мен ҳидоят қилгангина ҳидоятдадир”. Бу узун ҳадис. Бу ҳадисни имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар ҳадиснинг охирида келади

«ذَلِكَ بِأَنِّي جَوَادٌ مَاجِدٌ، أفعل ما أريد، عَطَائِي كَلَامٌ، وَعَذَابِي كَلَامٌ، إِذَا أَرَدْتُ شَيْئًا فَإِنَّمَا أَقُولُ لَهُ: كُنْ، فَيَكُونُ»

“Чунки, мен Жаводман-саховатпешаман, Можидман яъни, Улуғ зотман, хоҳлаган ишимни қиламан. Менинг беришим-атойим сўздир, азобим ҳам сўздир, агар Мен бир нарсани хоҳлайдиган бўлсам, Мен унга "Бўл" дейман, у дарҳол бўлади”.

Муътийнинг маъноси, ҳақиқатда бериш билан, ато билан ёлғиз бўлган зот. У берган нарсани маън қилувчи йўқдир, У маън қилган нарсани биров беролмайди. Унинг атоси сўздир, ман қилиши ҳам сўздир. Агар бирон нарсани хоҳлайдиган бўлса, унга "Бўл" дейди шу онда бўлади. Бандалардаги барча неъматлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг марҳамати ва атосидир. Унинг атоси бу дунёда барча бандаларни қамраб олган, ҳаммага етган — мўминига ҳам, кофирига ҳам, яхшисига ҳам, ёмонига ҳам, аммо қиёмат кунида эса Аллоҳнинг марҳамати фақат мўмин дўстларига хос бўлади. Аллоҳ таоло деди:

« قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ»

“Айтинг эй пайғамбар: "Эй мушриклар Аллоҳ таоло бандаларига чиқариб қўйган гўзал либослар ва ҳалол ризқларни сизларга ким ҳаром қилди. Айтинг: бу ҳалол ризқлар ва кийимлар дунё ҳаётида мўминлар учундир ва уларга бошқалар ҳам дунёда шерик бўладилар, қиёмат кунида эса мўминларга хосдир. Биз мана шундай қилиб оятларни тушунган кишилар учун баён қилиб тафсилоти билан айтамиз"."

Жаводнинг маъноси, атоси кўп, атосини барча коинотларга ом қилган зот дегани. У фазли, карами ва турли неъматлари билан бутун махлуқотларни тўлдириб тоширган. Ер юзидаги бирон бир махлуқ бирор лаҳза Аллоҳ таолонинг эҳсонидан холи бўлмайди. Ибнул Қаййим — раҳимаҳуллоҳ — айтганларки: Аллоҳ суҳбанаҳу ва таоло бандаларидан орзу қилишларини, умид қилишларини, Аллоҳнинг фазлидан сўрашларини яхши кўради, чунки У ҳақиқий саховатпеша Подшоҳдир. У сўралганларнинг энг саховатлиси, берганларнинг энг кенг-мўл берувчиси, саховатпешага энг севимли нарса, ундан умид қилиниши, ундан сўралиши, ундан орзу қилинишидир. Ҳадисда келганки, ким Аллоҳ таолодан сўрамайдиган бўлса, Аллоҳ унга ғазаб қилади.

Ал-Жаводул-Карим бўлган Парвардигоримиздан умидимиз, бизларни Ўзининг фазли, марҳаматига, карамига етишга олиб борадиган сабабларни қилишимизга маваффақ айласин ва бизларни Ўзининг ғазаби, уқубати ва интиқомига олиб борувчи сабаблардан Ўзи асрасин. Саховат Унингдир, миннат, марҳамат ҳам Уникидир. Иш-буйруқ аввалда ҳам, охирда ҳам ёлғиз шериксиз Аллоҳ учундир.