Душанба 24 Апрель 2017 | 27 Ражаб 1438 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Зул-Жалали вал-Икром исмининг маъноси

790 марта кўрилган

Бу исм Раҳмон сурасида ушбу оятда келган: “تَبَارَكَ اسْمُ رَبِّكَ ذِي الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ” “Улуғланиш ва ҳурмат қилиниш эгаси бўлган Раббингизнинг исми муборакдир”. Бу исм суннатун набавийяда бу исм билан дуо қилишнинг фазлида ҳам келган. Имом Аҳмаднинг Муснадларида Рабиа ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтдиларки: “«أَلِظُّوا بِيَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ»” Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деётганларини эшитдим: "Ё Зал-Жалал вал-Икромни лозим тутинглар, унда собит бўлинглар" Ё Зал Жалал вал-Икром, деб дуоларингизда кўпроқ айтинглар деган маънода. Саҳиҳ Муслимда Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатган пайтларида уч бор истиғфор айтардилар сўнгра “«اللهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ»” дердилар. “Эй Аллоҳ, Сен Саломсан, салом Сендандир, Эй жалолат ва икром ҳурмат қилиниш ва улуғланиш соҳиби бўлган зот Сен мубораксан!” Бу изофа қилинган исмлар жумласидандир. Бу исмни бир жамоа аҳли илмлар асмауллоҳул-ҳуснодан деб санаганлар. Шайхулислом ибн Таймийя айтганларки: Шунингдек Унинг изофа қилинган исмлари масалан, “أرحم الراحمين” “Раҳмлиларнинг раҳмлироғи” ва “خير الغافرين” “Кечирувчиларнинг яхшироғи” ва “رب العالمين” “Оламларнинг Рабби” ва “مال يوم الدين” “Ҳисоб кунининг эгаси” ва “أحسن الخالقين” “Яратувчиларнинг энг яхшиси” ва “جامع الناس ليوم لا ريب فيه” “Унда шубҳа бўлмаган кун учун одамларни жам қилувчи” ва “مقلب القلوب” “Қалбларни бурувчи, ўзгартирувчи” ва бундан бошқа Китобу Суннатда собит бўлган ва улар билан мусулмонларнинг ижмоси билан дуо қилиш собит бўлган исмлар бор.

Аллоҳ таолонинг Зул-Жалал вал-Икром исмида икки тур васфни жамлаш бордир. Бу ердаги жалол таъзимни, улуғлашни ўз ичига олади, икром эса ҳамд айтиш, муҳаббатни ўз ичига олади. Шайхулислом ибн Таймийя — раҳимаҳуллоҳ — дедилар: Агар у, яъни Аллоҳ таоло улуғлашга ва ҳурмат қилинишга мустаҳиқ бўлган бўлса, бу У ўз зотида бу нарсани вожиб қиладиган нарса билан васфлан бўлишини лозим тутади. Худди илоҳ дегани ибодат қилинишга мустаҳиқ бўлганидек, У ўз нафсида бунинг вожибига, яъни улуғланиши ва ҳурмат қилинишини вожиб қилгандир. Сўзларининг давомида айтдиларки: Бандалар Аллоҳ таолога ҳақиқий санони айтиб адо қилолмайдилар, У ўзига сано айтганидек, шунингдек У улуғланишга ва ҳурмат қилинишга аҳлдир, лойиқдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзини ўзи лозим бўлганидек улуғлай олади ва ўзини ўзи лозим бўлгандек ҳурмат қила олади, бандалар Уни улуғлашни ва Уни икром қилишни, ҳурмат қилишни маромига етказа олмайдилар. Ижлол-улуғлаш таъзимнинг жинсидандир икром эса муҳаббат ва ҳамд айтишнинг жинсидандир. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига ўхшайдики: “له الملك وله الحمد” “Мулк ҳам Унингдир, ҳамд ҳам Унингдир”, деган Аллоҳнинг сўзига ўхшайди. Ижлол, яъни улуғлаш ва мулк Унингдир, икром-ҳурматлаш ва ҳамд ҳам Унингдир.

Ушбу мухтасар китобда Аллоҳнинг гўзал исмларини шарҳлашга берган тавфиқига ва берган марҳаматига Аллоҳ табарока ва таолога беҳисоб ҳамдлар айтамиз. Аллоҳ таолога сано айтиб адоғига етолмаймиз, сўзимизни ушбу дуо билан якунлаймиз.

« رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ»

“Эй Раббим, менга ва ота-онамга неъмат қилиб берган неъматларингга шукр айтишимга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амалларни қилишимга ўзинг ёрдам бергин ва мени солиҳ бандаларинг қаторида ўз раҳматингга дохил қилгин”

.