фиқҳий масалалар

Фиқҳий масалалар

 

савол-жавоблар

Савол-жавоблар

савол-жавоблар

Савол-жавоблар

салафлар ҳикмати

Салафлар ҳикмати дурдоналаридан

Абул Аббос Мубаррад айтади:

Абдуллоҳ ибн Язид Абу Холид ал-Қасрий оқил кишилардан эди.

Бир куни ундан Абдулмалик: «Қанча молинг бор?», деб сўради.

У: «Икки нарсам бор, улар билан фақирлик билмайман: Аллоҳдан розилик ва одамлардан беҳожатлик», деб жавоб берди.

Абдулмаликнинг ҳузуридан чиқишгач, унга: «Қанча молингиз борлигини айтиб қўя қолсангиз бўлмасмиди?!», дейишди.

«Молим оз бўлса, мени ҳақир санаши, кўп бўлса, менга ҳасад қилишидан бошқа нарса бўлмас эди», деб жавоб берди у.

 

(2/114). Бир аъробийдан: «Аҳволинг қандай?» деб  сўралганда: «Ҳар қанча узоқ яшамасин, бир кун умри тугайдиган, қанчалик саломат бўлмасин, касалликка дучор бўладиган, ҳар қанча омонлик жойидан-да олиб кетиладиган одамнинг аҳволи нима бўларди?!», деб жавоб берди.

(Рағбатул-омил: 3/24).

(2/119). Касир ибн Мурра деди:

Ҳакимларга (доноларга) ботил сўз айтмагин, сени ёмон кўриб қолишади. Жоҳилларга ҳикматни сўзламагин, сени ёлғончига чиқаришади. Илмни ўз аҳлидан тўсмагин, гуноҳкор бўласан. Уни нолойиқ кимсалар орасига ташламагин, жоҳил бўласан. Сенинг зиммангда молингнинг ҳаққи бўлгани каби илмингнинг ҳам ҳаққи бор.

(Сунан уд-Доримий: 1/105).

(2/120). Муторриф деди:

Таомингни истамаган кишига едирма.

(Сунан уд-Доримий: 1/106).

 

Ийсо ибн Марям алайҳиссалом айтар эдилар:

Илмни унинг аҳлидан ман қилма, гуноҳкор бўласан. Уни ноқобил одамларга тарқатма, жоҳил бўласан. Дорини фойда берадиган ўрнига ишлатадиган меҳрибон табиб бўл.

(Сунан уд-Доримий: 1/106).