Душанба 25 Сентябрь 2017 | 4 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Нубувват чашмасидан

16013 марта кўрилган

Масжиднинг устунлари


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Масжидларнинг устунлари бор (яъни, устунлар масжидларни лозим тутгандек, масжидларни лозим тутадиган кишилар бор), фаришталар уларнинг ҳамсуҳбатларидир. Агар кўринмай қолсалар уларни излайдилар, касал бўлсалар бориб кўрадилар, бирон иш билан юрган бўлсалар уларга кўмаклашадилар." Кейин яна дедилар: "Масжидда ўтирувчи уч хислатга эга бўлади: Биродаридан фойдаланади ё фойдали сўз эшитади ёки раҳматни кутиб ўтиради". Имом Аҳмад ривояти, ҳасан ҳадис.

Саҳобаларни сўккан одамнинг жазоси


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким менинг саҳобаларимни сўкса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун одамларнинг лаънати бўлсин".

Табароний ривояти, ҳасан ҳадис.


Исломга нисбат бериладиган айрим тоифалар саҳобаларни сўкишни савобли иш деб талқин қиладилар. Шундайлардан бўлиб қолишдан Аллоҳ сақласин! Амин.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إنّ المَعونَةَ تأْتِي مِنَ الله لِلْعَبْدِ على قدر المؤونة وَإِن الصَّبْرَ يأْتِي مِنَ الله على قَدْرِ المصيبة (الحكيم الترمذي في النوادر والبزار في المسند، حكم الألباني: صحيح، انظر حديث رقم: 1952 في صحيح الجامع)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Банданинг эҳтиёжига қараб Аллоҳ таоло томонидан ёрдам келади, мусибатнинг миқдорига қараб Аллоҳ таоло томонидан сабрга тавфиқ келади". (Ҳаким Термизий Наводирда, Баззор Муснадда келтирганлар, Албоний Саҳул жомеъ: 1952, саҳиҳ)


Аллоҳдан бошқаси учун илм ўрганган одамнинг оқибати


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким Аллоҳ Юзи учун ўрганиладиган бирор илмни дунёдан бирон нарсага эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг хушбўй ҳидини ҳам топмайди." Имом Аҳмад "Муснадда", Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.


Сабрнинг фазилати

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло дейди: "Агар мен мўъмин бандамнинг аҳли дунёдан бўлган маҳбубининг жонини олсам, сўнгра у маҳбуби ортидан сабр ила ажр-савоб умид қилса, унинг мукофоти фақат жаннатдир."" Бухорий ривоятлари.

Ўз юртидан ғариб бўлиб вафот этишнинг савоби

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, деди: Мадинада туғилиб яшаган бир киши Мадинада вафот этди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқидилар сўнгра дедилар: "Кошки бу туғилган еридан бошқа ерда вафот этсайди." Саҳобалар сўрадилар: Нима учун эй Расулуллоҳ? "Киши туғилган еридан бошқасида вафот этадиган бўлса, жаннатда унинг туғилган еридан то изи ўчган (вафот этган) ергача бўлган масофани ўлчаб берилади." дедилар. Насоий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоятлари, ҳасан ҳадис. Мишкотнинг шарҳида қабри шунча масофага кенгайтирилади ва жаннатдан дарича очиб қўйилади, дейилган. Валлоҳу аълам.

Иситмани сўкишдан қайтариқ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Соиб разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирдилар ва дедилар: "Сизга нима бўлди, безовталаниб нафас олмоқдасиз?" "Иситма, Аллоҳ баракасини ўчирсин!" деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Иситмани сўкманг, у одамнинг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кеткизгани каби кеткизади", дедилар. Муслим ривояти.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ هَذَا الْخَيْرَ خَزَائِنُ، وَلِتِلْكَ الْخَزَائِنِ مَفَاتِيحُ، فَطُوبَى لِعَبْدٍ جَعَلَهُ اللَّهُ مِفْتَاحًا لِلْخَيْرِ، مِغْلَاقًا لِلشَّرِّ، وَوَيْلٌ لِعَبْدٍ جَعَلَهُ اللَّهُ مِفْتَاحًا لَلشَّرِّ، مِغْلَاقًا لِلْخَيْرِ»

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Яхшилик хазиналардан иборат ва бу хазиналарнинг очқичлари бор. Аллоҳ уни яхшиликларга очқич ёмонликларга қулф қилиб қўйган одам нақадар саодатли. Аллоҳ уни ёмонликларга очқич, яхшиликларга қулф қилиб қўйган одам нақадар бахтсиз. (Ибн Можа) Заиф ҳадис бироқ уни қувватловчи шу маънодаги ҳадис билан қўшилиб, ҳасанун лиғайриҳи даражасига кўтарилади. (Абдулазиз Рожиҳий)

عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: " كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا المُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ المُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا، ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ، فَيَقُولَ: يَا فُلاَنُ، عَمِلْتُ البَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ، وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللَّهِ عَنْهُ "

Солим ибн Абдуллоҳ Абу Ҳурайрадан эшитган экан дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим: Умматимнинг ҳаммалари офиятдадирлар (Аллоҳ уларнинг қилган гуноҳ ва хатоларини фазлу марҳамати билан кечириб юборади) фақат гуноҳларини ошкор қиладиганларгина бундан мустасно. Бир одам тунда бир ёмон ишни қилиши сўнгра тонг отгач Аллоҳ уни сатр қилганига қарамай: Эй фалончи мен кеча шундай-шундай ишларни қилдим дейиши гуноҳларни ошкор қилишдан ҳисобланади. Аллоҳ уни туни билан сатр қилди у бўлса тонг отиши билан Аллоҳнинг пардасини ўзидан кўтарди. Муттафақун алайҳи.

وَعَن الْعرس بن عَمِيرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا عُمِلَتِ الْخَطِيئَةُ فِي الْأَرْضِ مَنْ شَهِدَهَا فَكَرِهَهَا كَانَ كَمَنْ غَابَ عَنْهَا وَمَنْ غَابَ عَنْهَا فَرَضِيَهَا كَانَ كَمَنْ شَهِدَهَا» . رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Урс ибн Амийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Агар Ер юзида бир гуноҳ иш қилинса, унга бир одам гувоҳ бўлсаю уни кариҳ кўрса, уни кўрмаган одамдек бўлади. Уни кўрмаган одам унга рози бўлса, унга гувоҳ бўлган одам каби бўлади." Абу Довуд ривояти. Ҳасан ҳадис Албоний.

Аллоҳнинг қўшнилари

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло қиёмат куни нидо қилади: "Менинг қўшниларим қаерда, менинг қўшниларим қаерда?" Фаришталар сўрайдилар: Раббимиз, сенга ким қўшни бўлиши мумкин? Аллоҳ айтади: "Масжидларни обод қилувчилар қаердалар?"" Ҳорис ибн Аби Усома муснадларида ривоят қилганлар.

Масжидларга беш вақт намозни жамоат билан адо қилиш учун ҳозир бўладиган, намоздан кейин намозни кутиб ўтирадиган ва бомдодда кейин кун чиққунича Аллоҳни зикр қилилб ўтирадиган кишилар масжидларни обод қилувчилардир. (Тарж).

Анас ибн Моликдан, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Инсонлардан бири кийимини еч(иб ялангоч бўл)ганда "Бисмиллах" демоги у билан жинлар кўзи ўртасини тўсади." Табароний "Авсат" да ривоят килган.

Савбон розияллоху анху ривоят килади, Росулуоллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Мен умматимдан баъзи кишиларни аник биламанки, Киёмат кунида Тихома тоги каби улкан хаcанотлар билан оппок бўлиб келишади, лекин Аллох таъоло уларнинг амалларини cовурилган чанг каби килиб кўяди.

Шунда Cавбон розияллоху анху cўради:

— «Ё Раcулуллох, бизга уларни cифатлаб, очик баён килиб берингки, билмайин ўшалардан бўлиб колмайлик!

— Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Тунлари ибодат килишдан улар хам худди cиз каби наcибадор бўладилар. Лекин улар шундай одамларки, агар Аллох харом килган нарcалар билан холи колcалар, тап тортмай килаверадилар». Ибн Можа ривояти.

“Бир куни Умар ибн ал-Хаттоб розияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга карата: “Ё Расулуллох, мен сизни ўзимдан ўзга, барча нарсадан ортикрок яхши кўраман!” дедилар. Пайгамбаримиз унга жавобан: “Жоним кўлида бўлган Зотга касамки, сиз мени ўзингиздан хам кўпрок яхши кўришингиз керак”— дедилар. Шундай дейишларига Умар розияллоху анху: «Хакикатан хам, хозир мен сизни ўзимдан хам ортик яхши кўриб колдим!” деганларида, Расулуллох: “Эй Умар, мана энди тўгри бўлди!” дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар, хаттоки улар зоб (калтакесаксимон ундан каттарок судралувчи)нинг уясига кирсалар сизлар хам кирасизлар" Эй расулуллох "яхуд насороларми?" дедилар. "Ким бўлмаса?" дедилар. (Муттафакун алайхи).

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Аллох азза ва жалла Киёмат Куни дейди: "Эй Одам фарзанди! Касал бўлдим, мени кўгани келмадинг".

У айтади:

"Эй Роббим! Кандай килиб сени кўришга борайин, Сен бутун оламни тарбияловчи зот бўлсанг?".

— "Фалон бандам касал бўлди. Билмадингми? Уни кўришга бормадинг, агар сен уни кўришга борганингда, унинг хузурида Мени топган бўлардинг. Эй Одам фарзанди! Сендан таом талаб килдим, сен Мени таомлантирмадинг".

— "Эй Парвардигор! Мен Сени кандай килиб таомлантираман, Сен Ўзинг бутун оламни тарбият килгувчиси бўлсанг?!".

— "Фалон бандам таом талаб килди. Билмадингми? Сен эса уни таомлантирмадинг. Агар сен уни таомлантирганингда унинг ажрини Менинг хузуримда топган бўлардинг". Эй, Одам фарзанди! Сендан сув талаб килдим, сен Мени сугормадинг.

— Эй Роббим! Кандай килиб мен Сени сугорайин, Сен Ўзинг бутун оламнинг парвардигори бўлсанг!?.

— Фалончи бандам сендан сув талаб килди, сен эса, уни сугормадинг, сен уни сугорганингда эди ана шуни (савобини) Менинг хузимда топардинг!». (Имом Муслим ривоятлари)

Ибн Умар разияллоху анхумодан ривоят килинган хадисда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Оч коринга (эрталабда) килинган хижома яхширокдир. Унда шифо ва барака бор, акл ва зехнни оширади. Аллохнинг баракаси билан пайшанба куни хижома килинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба кунлари хижомадан сакланинглар. Душанба ва сешанба кунлари хижома килинглар, у Аллох Айюбни мусибатдан халос килган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Мохов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади». Имом Ибн Можа ривояти (хасан хадис)

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: “Кувватли мўмин кучсиз мўминдан Аллохга яхширок ва суюклирокдир. Хаммасида хам яхшилик бор. Ўзингга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Аллохдан ёрдам сўра ва ожизлик килма. Сенга бирон мусибат етганда: Агар ундай килганимда, бундай бўларди, дема. Лекин, Аллох шуни такдир килибди ва хохлаган нарсасини килди, дегин. Чунки, “агар” калимаси Шайтоннинг амалини очиб юборади”». (Имом Муслим ривояти).

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахдан икки тоифаси борки мен уларни кўрмадим: Кўлларида сигирнинг думига ўхшаган камчилари бўлиб, у билан инсонларни урадиган кишилар.Кийим кийган ялангоч, ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи, бошлари туянинг кийшайиб турган ўркачига ўхшаган аёллар. Улар жаннатга кира олмайдилар ва жаннатнинг хидини хам топмаслар. Унинг хиди фалон фалон масофадан келиб туради». (Имом Муслим ривоятлари).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон халоватини тотибди: Аллох ва унинг расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса, бирон кишини Аллох учун яхши кўрса хамда куфрга кайтишни Аллох кутказганидан сўнг, жаханнамга ташланишни ёктирмаганидек ёктирмаса” (Муттафакун алайх).

«Илмни ўрганиб, ўргатган ва Куръонни ўкиган, сўнгра эса(бу амалларни) Аллохнинг хузурига олиб келган кишига Аллохнинг неъматлари танитилади. У неъматларни танийди. (Аллох таъоло): "Нима амаллар килдинг?" - деб сўрайди. У: "ўргандим, ўргатдим ва сен учун Куръон ўкидим" - дейди. (Аллох таъоло): «Ёлгон гапирдинг, сен: "Мени олим десинлар" учун илм ўргандинг, "Кори десинлар" учун Куръон ўкидинг. Холбуки, шундай дейилди хам» - дейди. Уни юзи билан жаханнамга отилади...»(Имом Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одамга Оллоҳ Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб бордир: зоний чол, каззоб подшоҳ ва мутакаббир камбағал» (Имом Муслим, ҳадис № 107).

«Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зикр киладилар: "Баний Исроил кавмидан бир киши, ўзларининг баъзи кишиларидан 1000 динор карз сўради.

У(карз берувчи) деди: "Менга гувохлар олиб келгин, уларни гувох килиб кўяйин".

(Карз сўровчи) деди: "Аллох Таоло Ўзи гувохликка кифоядир".

— "ундай бўлса, менга кафил келтир".

— "Аллох Таоло кафилликка Ўзи кифоядир".

(берувчи): "Тўгри айтасан"— деди ва бир муддатни тайин килиб, унга 1000 динорни карзга берди. Халиги киши маблагни олиб денгиз оркали сафарга чикди ва хожатларини бажарди (яъни, тижорат, олди-сотти килди). Тайинланган муддатга етиб келаман деб, харакат килиб, кайтиб кетишга бир маркаб (кема) топа олмагач, бир ёгочни олиб, ўртасини ковак килиб, унга 1000 динор ва дўсти учун бир мактубни жойлаштириб кейин ковакни яхшилаб беркитдида, уни олиб, денгиз бўйига келиб деди: "Эй, Аллохим Сен Ўзинг биласанки, мен фалон кишидан 1000 динор карз сўраганимда, у мендан кафил бўладиган кишини талаб килди, мен эса, Аллох Таоло Ўзи кифилдир дедим, у Сенинг кафиллигингга рози бўлди. Мендан гувох хозирлашимни сўради, мен эса, Аллох Ўзи гувохликка кифоядир дедим, у Сенинг гувохлигингга рози бўлди. Мен эса, унинг хаккини (ўз вактида) етказиб бериш учун, кўп харакат килдим, бирон маркаб топа олмадим, энди мен ушбуни Ўзингга омонат топширдим". Ёгочни денгизга улоктирди, у калкиб-калкиб денгизга кириб кетди. Сўнгра кайтиб келиб ўз шахрига кетиш учун маркаб (кема) излай бошлади. Унга карз берган киши эса, бирор (сафардан кайтган) кема унинг молини олиб келган бўлса деган умидда бир карайин деб, денгиз бўйига чикди. Моли жойлаштирилган ёгочни (ўзи билмаган холда) тасодифан кўриб колди ва ўтин килиш учун уни уйига олиб келди. Ёгочни аралаб майдалаган эди, ичидан мол (маблаг) ва мактубни топди. Бир оз муддатдан кейин, карз олган киши сафардан кайтиб келиб, 1000 динорни олиб келди ва деди: "Молингни сенга (ўз вактида) келтириб бериш учун кўп харакат килдим, бирок мана шу хозир етиб келган маркаб(кема)дан аввал келадиганини топа олмадим". (Карз берувчи) деди: "Менга бирор нарса жўнатган эдингми?". (Карз олгувчи) деди: "Сенга айтаяпманку, мана шу хозир келган кемадан аввал, бошкасини топа олмадим". (Карз бергувчи) деди: "Ёгоч ичида жўнатганларингни Аллох Таоло (зое килмай етказиб келиб) сенинг томонингдан адо этди, сен (хотиринг жам) хушнудлик билан 1000 динорни олиб кетавер"». (Сахихул Бухорий: 2291)

Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам асхобларидан «Муфлис (ифлос) кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар. Муфлис на дирхами ва на бирор нарсаси бор бўлмаган кишига айтилади –дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менинг умматимдаги муфлис киёмат куни намози, рўзаси ва зокоти билан келади. Лекин у бу одамни сўккан, унисига тухмат килган, бировнинг молини еган, бошкасининг конини тўккан яна кимнидир урган бўлади. Халиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Агар яхшиликлари тўлашга етмай колса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади. Сўнг уни дўзахга ташланади.» (Имом Муслим ривояти)

Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб ўзимни тутиб тура олмадим, кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисиз» — дедилар. Ибн Можа ривояти.

Савбон розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киши килиб кўйган гунохи сабабли ризкдан махрум бўлади» Ибн Можа (4022) Сахих ибн Можада Албоний бу хадисни сахих деди

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Етти кишини Аллох таоло факат Ўзининг соясида хеч бир соя бўлмасдан факат Ўзининг соясигина бўлган кунда соялантиради: Одил подшох, Аллохнинг ибодатида ўсиб улгайган йигит, калби доимо масжидларга богланган киши, Аллохнинг йўлида бир-бирига мухаббат кўйган икки киши, уларнинг кўришишлари хам, ажралишлари хам факат Аллох учун бўлади, ва яна бир кишики уни мансабдор, чиройли аёл ўзига чакирганида у: «мен Аллохдан кўркаман» — деб жавоб берган, бир кишики Аллох йўлида садака килган, садакасини шу даражада, яширганки хатто чап кўли ўнг кўли инфок килган нарсани билмайди, яна бир кишики хилватда туриб Аллохни зикр килганида кўзларидан ёшлари куйилгандир. (Муттафакун алайхи).

Абу Харб ибн Абил-Асвад отасидан, отаси Алий розияллоху анхудан ривоят килади пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам «эмизикли боланинг бавли (сийдиги) хакида: ўгил боланинг бавлига сув сепиб кўйилади, киз боланики ювилади»— дедилар. .... Абул Ямон Мисрий айтади: Шофеъийдан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг «ўгил боланинг бавлига сув сепиб кўйилади, киз боланики ювилади» деган хадислари хакида сўраб, бу иккиси хам бир сувку дедим? У, Чунки, боланинг бавли сув ва лойдан, кизники эса гўшт ва кондан деди. Кейин, тушундингми? Ёки укдингми?— Деб сўради. Мен, йўк дедим. «Аллох таоло Одамни яратгандан кейин Хаввони унинг калта ковургасидан яратди. Шу сабаб боланинг бавли сув ва лойдан, кизнинг бавли эса гўшт ва кондан бўлиб колди»— деди. Мендан тушундингми? Деб сўради. Ха.— деб жавоб бердим. Аллох сени шу илм билан фойдалантирсин деб дуо килиб кўйди. (Ибн Можа ривояти, Албоний бу хадисни сахих деди)

Амр ибн Шуайб отаси оркали бобосидан ривоят килади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Биздан бошкаларга ўзини ўхшатганлар биздан эмасдир. Яхуд ва насоро (хиристиан)ларга ўхшаманглар, яхудийларнинг саломлашиши бармоклар билан ишора килиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлар билан ишора килиш. (Имом Термизий ривояти, Албоний бу хасан хадис деганлар)

Абу Хурайра разияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллохнинг Мухаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Уммул-муъминийн Оиша разияллоху анходан Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Каъбага бир тоифа аскар хужум килгани отланади ,сўнг бир ердаги сахрога етишганларида уларнинг аввалидан охиригача ер ютади! " "Эй Росулуллох кандай килиб уларнинг аввалидан охиригача ер ютади ораларида ундай ниятда бўлмаган ва хамда оддий (соддадил) кишилар бўлсачи?" -дедим .Расулуллох дедилар:"Уларнинг аввалидан охиригача ер ютади сўнг(киёмат кунида) ниятларига караб кайта тириладилар." (имом Бухорий ва Муслим ривоятлари, бу лафз Бухорийники.)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Арафот кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гунохларига каффорот бўлади» бошка бир ривоятда эса «ўтган йил ва ундан колган кунларга каффорот бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
"Курбонлик кунлари Одам боласи киладиган амаллар ичида кон окизишдан (жонлик сўйишдан) кўра Аллохга махбуброк амал йўкдир...". (Ибн Можжа ва Термизий ривоятлари, хасан хадис).
Пайгамбар алайхиссаломдан: "Курбонлик ўзи нима?", - деб сўрашганда: "У оталарингиз Иброхим алайхиссаломнинг суннатидир", - деб жавоб бердилар. "Ундан бизга кандай ажр бор?", - дейишганида эса, у зот: "Хар бир туки учун биттадан яхшилик берилур", - дедилар... (Ибн Можжа ва Термизий ривоятлари).

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Лайлатулкадрни охирги ўн кунликдан изланглар, бирортангиз заифлашса ёки ожиз бўлса охирги етти кечада (уйкуга) маглуб бўлмасин. (Имом Муслим ривояти)

Убай ибн Каъб деди: « Аллохга касамки, расулуллох бизни унда бедор бўлишимизга буюрган кеча кайси эканини аник биламан. У йигирма еттинчи кеча» (Имом Муслим ривояти)

Абу Айюб розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, кейин унга шавволдан олти кунини эргаштириб (рўза тутиб) кўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлибди» (Имом Муслим ривояти)

Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох дедилар: «Сизлардан бирингиз рўза тутган кунида ёмон сўзларни сўзламасин, бирон киши у билан сўкишса ё уришса , мен рўзадорман деб айтсин». (Муттафакун алайхи).

Яна шул зот ривоят килган хадисда Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ёлгон сўзни ва унга амал килишни тарк килмаган одамнинг таоми ва шаробини тарк килишига Аллохнинг эхтиёжи йўкдир». Бухорий ривояти

Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килади расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Агар Шаъбон ойининг ярми бўлса то рамазон келгунига кадар рўза тутманглар» Бошка бир ривоятда дедилар: «...магарам бирортангизни одат килган рўзаси (душанба пайшанба рўзаси каби) га тўгри келса тутсин.»

Абу Хурарйра -розияллоху анху- ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Ана шу вактда ер ўз хабарларини айтади» оятини ўкидилар. Сўнгра дедилар: «Унинг хабарлари нима эканини биласизларми?» Аллох ва расули билувчирок дедилар. «Унинг хабарлари хар бир эркак ва аёлга ўзининг устида юриб килган амалларига гувохлик бермогидир. Сен фалон куни шундай ишни килгансан дейди. Шу унинг хабарлари- дедилар. Термизий ривояти. Хасан хадис

Амир ал-Муминин Умар ибн Хаттоб –Аллох ундан рози бўлсин- ривоят килади: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: «Амаллар ниятга яраша бўлади, хар ким учун ният килган нарсаси бўлади. Кимнинг хижрати Аллох ва Расули учун бўлса, унинг хижрати Аллох ва Расули учундир. Кимнинг хижрати дунё учун бўлса, дунёга эришади, ёки бирорта аёл учун бўлса, ўшал аёлни никохига олур унинг хижрати килган ниятига кўрадир» Бухорий ва Муслим ривояти.

Абдуллох ибн Умар -розияллоху анху- ривоят килади: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ислом беш асос устига курилгандир: Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад -саллалоху алайхи ва саллам- Аллохнинг расули деб гувохлик бериш, намозни тўла адо этиш, закотни бериш, хаж килиш ва рамазон рўзасини тутиш» Бухорий ва Муслим ривояти.

Абдуллох ибн Аббос -розияллоху анху- Раслуллохдан, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эса роббисидан ривоят килиб дедилар: «Аллох таъоло хасанотларни ва саййиотларни ёзиб кўйди сўнгра уларни баён килди: Кимки бир яхшиликни килишга ният килса-ю уни килолмаса, Аллох таъоло бу яхшиликни у учун тўлалигича ёзиб кўяди. Агар яхшиликни ният килиб , уни амалда бажарса Аллох бу яхшиликка ўндан то етти юз баробаргача ва ундан кўра кўпрок баробарда хасанотни ёзиб кўяди. Агар бир ёмонли