Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

020. Сеҳр ва ундан хазар қилиш

2059 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 102- оятида шундай дейди: «Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. Ҳолбуки у фаришталар: Биз фақатгина фитнамиз, бас (бу айтган нарсаларга) кофир бўлиб қолма демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар».

Тоҳа сурасининг 69-оятида шундай дейди: «Сеҳргарлар эса қаерда бўлмасин зафар топмас».

Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

— Еттита ҳалок қилувчи – катта гуноҳлар - дан эҳтиёт бўлинглар», дедилар. Саҳобалар:

— Ё Расулаллоҳ, улар нималар, деб сўрашди.

— Улар: Аллоҳ таолога ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жангда орқага қочиш ва гуноҳ-маъсиятлардан пок бўлган мўъмина аёлларга бузуқ деб туҳмат қилиш», дедилар.

Шарҳ

Сеҳр сеҳргарни ёки сеҳргарга борувчини дунё ва оҳиратда ҳалок қилувчи гуноҳи кабирадир. Шариатимизда сеҳргарнинг калласи қилич билан узиб ташланади, чунки у шайтонлардан сеҳр қилишга мадад сўраб, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилиб мушрик, кофир бўлади. Сеҳргарларга бориш ва улардан бирон нарсани талаб қилиш ҳаромдир. Дард берувчи ҳам дардингизга шифо берувчи ҳам ёлғиз Аллоҳнинг ўзи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога васият қилиб туриб “Агар бирон нарса сўрасангиз Ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан сўранг, агар мадад сўрасангиз Ёлғиз Аллоҳнинг ўзидангина сўранг” деганлар. Баъзи эркак ва аёллар турмуш ўртоғида сал ўзгаришни сезиб қолса иккисининг ўртасиги иссиқлиқ солиб қўйиши учун дарҳол сеҳргар ҳузурига шошади. Арзимаган нарсага иймонни сотиб қўйиш муъминларнинг сифатларидан эмас.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Сеҳр ҳаром ва эгасини ҳалок қилувчи гуноҳлардан.
  2. Сеҳр инсоннинг динини барбод қилади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 102- оятида сеҳргарлар ҳақида шундай дейди: «Албатта Биз фитнамиз (биз айтган амалларни қилиб) кофир бўлиб қолма».

    Чунки сеҳр — сеҳргар ўз шайтонларига қурбонлик ва турли ибодатларни қилганидан кейингина хосил бўлади. Шунинг учун ҳам фолбинга борган кишига фолбин бир жонлиқни (ўзининг алвастиларига) атаб қон чиқаришга буюради.

  3. Сеҳргарларга бориш ва улар билан алоқа қилиш ҳаром.