Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

021. Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардаги дуолардан бошқа нарсалар билан дам солиш

5554 марта кўрилган

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди – Мен - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим:

Албатта - Қуръон ва ҳадислардаги дуолардан бошқа жоҳилий йўллар билан - дам солиш, тумор ва ҳалақаларни – кўздан сақлайди, шифо бўлади ёки иситади- совутади деб – осиб олиш ширкдир.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимидан аввалги касалида Ихлос, Фалақ ва Нос суралари билан ўзига дам соларди, оғирлашиб қолгач мен ўша сураларни ўқиб дам солиб, қўлларининг баракасини умид қилиб, ўз қўллари билан баданини силардим.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлибайтларининг баъзиларига дам солиб, ўнг қўли билан силаб туриб шундай дер эди: «Аллоҳумма Роббан-наас, азҳибил-баъс, ишфи, анташ-шаафий, ла шифаа илла шифааук, шифаан ла юғодиру сақома (н)» Эй Парвардигор, инсонларнинг роббиси, касалликни кетказ, Сен шифо берувчисан, Сенинг шифоингдан бошқа ҳеч бир шифо йўқ, ундан кейин касаллик қолмайдиган шифо билан шифолагин.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чаён чаққан кишига ва шунга ўхшаган дардларга дам солишга рухсат бердилар.

Шарҳ

Дам солиш деганда, касал кишига Қуръон оятларидан ёки саҳиҳ ҳадисларда келган дуоларни ўқиб дам солиш ёки касалнинг оғриган жойига қўлни қўйиб ўқиш тушилинади. Бу амал - Аллоҳнинг изни билан агар Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан иборат бўлса,- фойдали бўлади, агар шайтонлар воситаси билан бўлса ширк бўлади. Кўпчилик Қуръон билан дам солувчилар билан шайтон мадади ила дам солувчиларнинг фарқини билмагани учун биз шайтон билан дам солувчиларнинг аломатларига ишора қилиб кетамиз:

Сеҳргарнинг аломатлари:

Биз зикр қиладиган аломатларнинг биронтасини топсангиз билингки бу киши сеҳргар, азайимхон, дарҳол ундан узоқлашинг.

  • Бемордан беморнинг исмини, онасининг исмини сўрайди.
  • Беморнинг бирон нарсасини олади: рўмолча, кийимидан бир бўлак ва шунга ўхшаш.
  • Кўпинча бир муайян сифатдаги жонлиқни сўйиб, муайян сифатда пишириб маълум шахсларга ёки маълум маконларга олиб боришни талаб қилади.
  • Араб тилида бўлмаган, тушунарсиз дуоларни ўқийди.
  • Гапининг орасида парилар, кишилар, авлиёлар ёрдам беради деб айтади.
  • Гоҳо бемордан одамларга кўринмай, алоҳида қуёш ҳам тушмайдиган хонада ўтиришини талаб қилади.
  • Гоҳо беморга баъзи нарсаларни бериб, уни кўмиб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.
  • Баъзилари бемордан аввал унинг исми, яшаш жойи ва муаммоси ҳақида айтиб беради.
  • Баъзан беморга катаклар ичига чизилган ҳар хил шакллардан иборат қоғозни тумор қилиб беради ёки берадида кейин уларни ўчириб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. 1- Куръон ва шаръий дуолар билан дам солиш жоиз
  2. Қуръон ва шаръий дуолардан бошқа маъносиз лафзлар билан дам солиш ҳаром.
  3. Агар дам солишда Аллоҳдан бошқасига дуо қилиш, бошқалардан мадад сўраш бўлса ширк акбар бўлади.
  4. Инсон ўзига шаръий дуолар билан дам солиши суннат, бошқалардан дам солиб қўйинг деб талаб қилиши шарт эмас.