Шанба 27 Апрель 2024 | 18 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Фараз билан ҳисобини чиқариб ва эҳтиёткорлик билан мерос бериш ҳақидаги боб

2758 марта кўрилган

Юқорида айтиб ўтилган гапларнинг ҳаммаси мерос қолдирувчининг вафоти аниқ бўлган, шунингдек унинг вафоти пайтида вориснинг борлиги аниқ бўлган ҳолатга тегишли бўлиб, бу аниқ-тиниқ ва ҳеч қандай мушкиллик йўқ бўлган ҳолатдир.

Бироқ, ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўладики, унда иш чигал бўлади, мерос қолдирувчининг ва вориснинг ҳоли маълум бўлмайди. Баъзи ворислар ҳам бўладики, уларнинг ҳолатлари борлик билан йўқлик ўртасида бўлади, қориндаги ҳомила, сувга ғарқ бўлган, вайрона остида қолган, йўқолиб қолган одам каби. Баъзи ворисларнинг ҳолатлари эса эркаклик ва аёллик ўртасида ноаниқ бўлади, мушкил хунаса ва қориндаги ҳомила каби.

Ворисларда ва мерос қолдирувчиларда бўладиган ана шундай тараддудли ҳолатлардан келиб чиқиб, фараз билан ҳисоблаш ва эҳтиёткорлик билан мерос бериш деб аталувчи алоҳида боблар тузилган. Улар қуйидаги боблардир:

Мушкил хунаса боби.

Ҳомила боби.

Йўқолиб қолган одам боби.

Ғарқ бўлган ва вайрона остида қолган одам боби.