Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Пайгамбар ким?

6509 марта кўрилган

Биз яхши биламизки, Аллох одамларга тўгри йўлни кўрсатиш учун уларга дин юборган. Бунинг учун Аллох одамларнинг ичларидан энг аклли ва энг яхши кишини танлаб олган. Кейин унинг олдига Жаброил фариштани юборган. Жаброил алайхиссалом у одамга Аллох юборган хабарни олиб келган. Жаброил фаришта Аллохдан унга хабар олиб келадиган инсонни ПАЙГАМБАР, деб аталади. Аллох пайгамбарга осмондан юборадиган хабарни ВАХЙ, деб аталади.

Аллох баъзи пайгамбарга факат ўзи амал килиши учун вахй, дин юборган. Бундай пайгамбарни НАБИЙ, дейилади. Аллох баъзи пайгамбарга ўзидан бошка одамларни хам динга давъат килишни буюрган. Бундай пайгамбарни РАСУЛ, дейилади. Расул элчи дегани.

Расуллар ўз замонларидаги инсонларга: «Мен сизларга Аллох томонидан элчи килиб юборилдим»,- деганлар. Сўнг уларни Аллохга иймон келтиришга ва Унга ибодат килишга чакирганлар. Аммо кўп одамлар бу гапга ишонишмаган. Шунда Аллох Таоло пайгамбарларга турли мўъжизалар берган. Мўъжиза одамларнинг кўлидан келмайдиган кийин ишларни килиш, дегани. Пайгамбарлар мўъжизалар кўрсатиб, ўзларининг Аллох томонидан юборилган хакикий элчилар эканликларини исботлашган. Шундан кейин кўпгина одамлар уларга ишонишган ва иймон келтиришган. Ўликларни тирилтириш, осмондан ноз-неъматлар тушириш, дарахтлар ва хайвонлар билан гаплашиш каби ишларни мўъжиза, деб аталади.

Одам Ато энг яхши инсон бўлганлари учун Аллох у кишини ердаги энг биринчи набий-пайгамбар килди. У киши Аллох юборган динга Момо Хавво билан бирга амал килдилар. Динни болаларига ўргатдилар.

Одам отамиз вафот этганларидан кейин у кишининг фарзандлари жуда кўпайиб кетишди. Улар ер юзининг хар хил тарафларига таркаб кетиб хаёт кечира бошладилар. Одамлар турли-туман халкларга бўлиниб кетдилар. Аллох хар бир кавм ва халкнинг ичидан унинг ўзига алохида пайгамбарлар чикарди. Кадимда Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Мусо, Исо каби пайгамбарлар одамларни динга даъват килиб ўтишди. Айтишларича, кадимда ўтган набий ва расулларнинг сонлари бир юз йигирма тўрт минг бўлган. Аллох у пайгамбарларга хам Жаброил фаришта оркали вахй юбориб, ваъз-насихатлар килди. Динларини янгилаб турди. Баъзи пайгамбарларга осмондан насихатлар ёзилган сахифалар туширди. Баъзиларига мукаддас китоблар юборди. Одамлар расулларга бўйсуниб яшаган пайтларида жуда хам яхши ва ширин хаёт кечирдилар. Пайгамбарга итоат килмаганларни Аллох офатлар юбориб халок килди.

Пайгамбарлар дунёдаги энг одобли ва энг рахмдил кишилардир. Улар одамларга факат яхшилик килишади. Хеч кимдан пул, мол-дунё сўрамасдан Аллохнинг динини ўргатишади. Шунинг учун пайгамбарлар Аллох энг яхши кўрадиган инсонлар бўладилар. Кимки пайгамбарнинг айтганини килса, Аллох ўша одамни хам яхши кўради.

4 – коида. Пайгамбар бу дунёдаги энг рахмдил, энг илмли ва энг аклли инсондир. Одамларнинг ичидан факат пайгамбарга Аллохдан вахй келади. Хамма одамлар: олимлар, подшохлар ва барча халклар пайгамбарга бўйсунишлари керак.

Саволлар
  1. Пайгамбар, набий, расул хакида гапириб беринг.
  2. Нима учун одамлар пайгамбарга бўйсунишлари керак?