Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Шайтон нима учун яратилган?

6288 марта кўрилган

Болалар, биз биринчи дарсда ўкидикки, Аллох одамларни яратмасдан олдин фаришталар билан бирга ИБЛИСни хам яратган. Иблис жин ва шайтонларнинг отаси бўлади. Аллох Иблисни оловдан яратган. Иблис (Шайтон) - жуда ёмон махлук. У Аллохнинг айтганини килмайди. Хеч кимга бўйсунмайди. Факат ёмон ишларни килади. Яхши одамларни ёмон кўради.

Аллох Одам отамизни яратгандан сўнг фаришталарга: «Одамга сажда килинглар!» – деб буюрди. Хамма фаришталар дархол Одам алайхиссаломга хурмат саждасини бажо килдилар. Ўшанда Иблис хам фаришталарнинг орасида эди. Бирок у Одам Атога сажда килмади. Аллох ундан сен нима учун Одамга сажда килмадинг, деб сўраганда у: «Мен Одамдан кўра яхширокман-ку», – деди. Яна у: «Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан!» – деб Аллохга гап кайтарди. Иблис Аллохнинг айтганини килмагани учун кофир бўлди. Шундан кейин Аллох уни Ўзининг хузуридан хайдаб юборди. Унга лаънатлар айтди. Ана шу вактдан бошлаб Иблис Одам отамизга душман бўлиб олди. Иблиснинг хам болалари бўлади. Унинг болаларини шайтонлар, дейилади. Шайтон ва унинг болалари бу дунёда одамлар билан бирга яшайди. Чунки Шайтон Аллохдан бу дунёнинг охири бўлгунча яшаб юришга рухсат сўради. Аллох: «Майли, сен маълум вактгача одамлар орасида яшаб тур», деб айтди. Шунда Шайтон: «Мен энди доим одамларни тўгри йўлдан адаштиришга харакат киламан», деди. Аллох: «Менинг яхши бандаларимни адаштиришга сенинг кучинг етмайди!» - деб айтди. У яна Иблисга: «Мен жаханнамни сен ва сенга эргашганлар билан тўлгизаман!» - деди.

Энди Шайтон ўз болалари билан то Киёмат куни келгунича хар хил ёмон ишларни, зарарли ўйинларни одамларга чиройли кўрсатиб, уларни алдаб юради. Инсонларни харом ишларни килишга кизиктиради. Аллохнинг динидан кайтаради. Уларни бир-бирлари билан уруштиради. Ёмон одамлар шайтоннинг айтганини киладилар. Шайтон мусулмонларни хам бир-бирларига ёмон кўрсатишга, уруштиришга харакат килади. Сизлар бир-бири билан урушаётган болаларни кўрганмисизлар? Ана ўша болаларни шайтон уруштираётган бўлади. Ўша болалар дарров бир-бирлари билан ярашиб олишлари керак.

Аллох нега шайтонларни яратган? Бунинг сабаби шуки, Аллох одамларни синаб кўради. Кани, улар Аллохнинг айтганини киладиларми ёки шайтоннинг айтганиними? Агар улар Аллохнинг айтганини килсалар, Аллох уларга ёрдам беради. Шайтоннинг йўлига юрсалар, Аллох уларни шайтонларга ташлаб кўяди.

«Аувзу биллах...» ва «Бисмиллах...»ни кўпгина айтадиган, намоз, Куръон ва дуоларни ўкиб юрадиган яхши болаларни алдашга шайтоннинг кучи етмайди.

Аллох одамларга насихат килиб: «Шайтоннинг алдовларига эргашиб кетманглар! У сизларга очик-ойдин душмандир», - деб айтган.

5 – коида. Аллох одамларни синаш учун шайтонларни яратган. Кимки Шайтоннинг йўлига кирса, у Шайтон билан бирга дўзахга тушади. Кимки Аллохнинг айтганини килса, Аллох уни шайтонлардан саклайди.

Саволлар
  1. Шайтон ким? У нима учун кофир бўлган?
  2. Аллох шайтонларни яратмаса бўлмасмиди?