Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Дин нима дегани?

10055 марта кўрилган

Болалар, энди бу дарсимизда «Дин нима?» деган саволга жавоб берамиз.

Одам Ато ва Момо Хавво жаннатдан чикарилиб, ерда хаёт кечира бошладилар. Аммо улар хали кўп нарсаларни билмас эдилар. Ер юзида нима ишларни килиш фойдали? Нималарни килиш зарарли? Кайси ишни килса савобу кайси ишни килса гунох бўлади? Буни уларга кимдир ўргатиши керак эди. Шунинг учун Аллох Таоло ерга ЖАБРОИЛ, деган фариштани юборди. Аллох ушбу фариштага фойдали насихатларни бериб, буларни Одам Атога ўргатишни буюрди. Жаброил алайхиссалом етти кават осмоннинг устидан учи-и-б, ерга тушиб келдилар. Аллох берган илм ва насихатларни Одам Атога ўргатдилар ва шуларга амал килишни буюрдилар. Одам отамиз Аллохдан олган илмларга Момо Хавво билан бирга амал килдилар. Бу илмларни ўз болаларига хам ўргатдилар.

Аллох осмондан юборган хабар, илм, буйрук ва насихатларни ДИН, деб аталади. Динга кандай амал килишни пайгамбар кўрсатиб беради. Аклли кишилар албатта динга кирадилар. Аллохга иймон келтириб, Унга ибодат киладилар. ИБОДАТ Аллохга бандалик, куллик килиш, дегани. Намоз ўкиш, рўза тутиш, дуо килиш, Аллох учун курбонлик килиш, Куръон тиловат килиш, илм ўкиш, одамларни Аллохнинг йўлига чакириш ибодатдир. Инсон ибодат килганда ўзини йўкдан бор килган Аллохга ташаккур билдирган, Унинг мукофотларидан умид килган бўлади. Банда ибодат килаётган вактда Аллохни яхши кўрган холда Унинг дунё ва Охиратдаги азобидан кўркиб туриши керак.

Динга кирган одамни МЎМИН, МУСУЛМОН, деб айтилади. Мўмин-мусулмонлар Аллохга ибодат килиш билан бирга хамма одамга яхшилик киладилар. Кийналганларга ёрдам берадилар. Мўминларнинг уйларида нур, барака бўлади. Аллох уларни бало-офатлардан саклайди. Киёматда эса жаннатга киритади.

Ёмон одамлар динга киришга унамайдилар. Аллохнинг динига кирмаган одамни КОФИР, деб айтилади. Баъзи одамлар Аллохдан бошка нарсаларга ибодат киладилар. Аллохдан бошкага ибодат килишни ШИРК, дейилади. Ширк ишини киладиган одамни МУШРИК, деб айтилади. Мушриклар ўз кўллари билан ясаб олган ёлгон худоларга ибодат киладилар. Улар шайтоннинг йўлига кириб кетадилар. Кофир ва мушриклар дунёда гунох ишларни киладилар. Харом нарсаларни ейдилар. Бундай одамлар ўзларининг ёмонликлари сабабли хар хил касалликларга дучор бўладилар. Уруш, ер кимирлаш, сув тошкини каби балоларга учрайдилар. Охиратда эса дўзах оловига улоктириладилар.

Баъзи одамлар Аллох юбормаган ва пайгамбар айтмаган ишларни динга киритиб, мана шу хам диндан, деб айтадилар. Диндан бўлмаган бундай ишларни БИДЪАТ, дейилади. Бидъатни Аллох хам, пайгамбар хам, мусулмонлар хам ёмон кўришади. Бидъат ишни Аллох кабул килмайди.

3 – коида. Аллох Таоло осмондан юборган насихат ва буйрукларни дин, деб аталади. Одамлар ўйлаб топган ёлгон динни эса ширк, дейилади. Дин одамлар учун жуда хам фойдалидир. Ширк одамларга факат зарар келтиради.

Саволлар
  1. Дин нима дегани? Ибодат, деб нимага айтилади? Аллох нима учун динни юборди?
  2. Мўмин ва мусулмон, деб кимга айтилади? Кофир, мушрик, ширк, бидъат нима дегани?