Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

14-дарс

3151 марта кўрилган

Муxтарам ота-оналар, бу дарсда Банда динини кандай танийди? саволи атрофида сабок берилади. Расулуллоx соллаллоxу алайxи ва саллам бундай марxамат киладилар: Фарзандларингизга ва аxлларингизга яхшиликни-динни таълим беринг, уларга одобни xам ўргатингиз (Абдураззок ривояти). Шубxасиз яхшиликнинг энг улуги диндир. Баъзи оятлар ва xадисларда яхшиликдан максад дин эканлиги баён килинган. Банда диний илм билан шугулланишининг савоби беxисоб, унинг калбида нур ва борар жойи иншааллоx жаннатдир.

1. Савол: Болажоним, банда динининг мартабаси, даражаси нечта бўлади?

Жавоб: Учта бўлади.

2. Савол: Улар кайсилар?

Жавоб: Ислом, Иймон ва Эxсондир.

3. Савол: Болажоним, Ислом нима дегани?

Жавоб: Аллоxга таслим бўлиш.

4. Савол: Исломнинг асослари нечта?

Жавоб: Исломнинг асослари бешта.

5. Савол: Улар кайсилар?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммад Расулуллоx деб гувоxлик бериш; намоз ўкиш; закот бериш; рўза тутиш ва кучи етганда xажга бориш.

6. Савол: Болажоним, закот бериш нима дегани?

Жавоб: Бойлар ўз пулларидан озгинасини камбагалларга бериш дегани.

7. Савол: Болажоним, xар доим бериш керакми?

Жавоб: Йўк дадажон, атига бир йилда бир марта.

8. Савол: Болажоним, рўза тутиш нима дегани?

Жавоб: Тонгдан то куёш ботгунча овкат емаслик, сув ичмаслик

9. Савол: Болажоним, ёш болалар xам рўза тутадими?

Жавоб: Ха дадажон, агар кўлидан келса тутади йўкса каттарок бўлганда тутади.