Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

15-дарс

3035 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, Абу Xурайра разияллоxу анxу айтадиларки: Расулуллоx соллаллоxу алайxи ва саллам бундай дедилар: Одам боласи вафот этганда унинг амал китоби ёпилади. Факат уч томондан (очик колиб савоб келиб туради): жорий бўлиб турган садакадан (масалан ўша одам мусулмонларга нафъ келтирадиган бир кўприк курган бўлса, ва xоказо), фойдали илмдан ёки ўша одам xаккига дуо килиб турадиган солиx фарзанддан (Муслим ривояти). Каранг азизлар, бу xадиснинг икки мукофотига иншааллоx xозирда эга бўлиб турибсиз. Xам илм колдиряпсиз, xам солиx фарзанд ўстиряпсиз. Айтингчи дунёда сиздан-да бахтли ким бор?!

1. Савол: Болажоним, ўтган дарсларда иймон тушунчаси ўтган эди. Иймон деганда яна нимани тушунамиз?

Жавоб: Иймон бу тил билан нутк килиш (айтиш), калбда тасдиклаш ва ибодат килиш.

2. Савол: Болажоним, намоз ўкиганда одам иймони кувватланиб борадими?

Жавоб: Xа дадажон, канча кўп намоз ўкиса ё бошка ибодат килса иймон кувватланади.

3. Савол: Болажоним, одам гуноx килса иймони нима бўлади?

Жавоб: Гуноx килганда иймони камайиб колади.

4. Савол: Болажоним, эxсон нима дегани?

Жавоб: Аллоxни кўриб тургандек, чиройли ибодат килиш.

5. Савол: Болажоним, катта бўлганингда бой бўлсанг пулларингни нима киласан?

Жавоб: Кўприк, масжид, мадрасалар кураман.

6. Савол: Яна нима киласан?

Жавоб: Камбагалларга ёрдам бераман.