Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

13-дарс

3056 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, бу дарс Банда Роббисини кандай танийди? саволи атрофида бўлади. Сизларга турли нарсаларни фарзандларингизга кўрсатиб, уларнинг яратувчиси Парвардигор эканини тушунтиришингиз тавсия килинади. Аллоx таоло бундай марxамат килади: Тун, кун, куёш ва ой Ул зот оят-белгиларидандир. Сизлар куёшга xам ойга xам сажда килманглар. Агар сизлар Ул зотнинг Ўзигагина ибодат килмокчи бўлсангиз, уларни яратган Аллоxга сажда килинглар (Фуссилат 37).

1. Савол: Болажоним, Xар бир одам Аллоxнинг кули, бандасидир. Айтгинчи, банда ўз яратгувчиси бўлган Роббисини кандай танийди?

Жавоб: Банда ўз Роббисини Унинг белгилари ва яратган нарсалари билан танийди.

2. Савол: Ул зотнинг белгилари кайсилар?

Жавоб: Коронгу бўлиб кечкурун бўлиши, кейин ёруг бўлиб кундузи бўлиши кабилар.

3. Савол: Ул зотнинг яратган нарсалари кайсилар?

Жавоб: Осмонлар, ер, дарахтлар, тоглар,инсонлар, xайвонлар, денгизлар ва бошкалар.

4. Савол: Болажоним, Аллоxдан бошка яна бирор яратувчи борми?

Жавоб: Йўк дадажон, яратувчи факат Аллоxнинг Ўзидир.

5. Савол: Мана кара болажоним, мана шу олмани ё узумни Аллоx яратган. Айтгинчи одам xам шу нарсаларни ярата оладими?

Жавоб: Xечам ярата олмайди.

6. Савол: Болажоним, xайкалларни ким ясайди?

Жавоб: Xайкалларни одам одамга караб ясайди, одамга карамаса ясай олмайди. Ва улар ўлик. Уларда xеч качон жон бўлмайди ва улар фойда келтирмайди хамда зарарни хам кетказа олмайди.