Шанба 27 Апрель 2024 | 18 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Исми фоил

3546 марта кўрилган

Исми фоил - иш-ҳаракатни қилувчи маъносидаги исмдир. Исми фоил сулосий мужаррадда فاعِلٌ вазнида бўлади: ضارِبٌ ва قاتِلٌ каби. Сулосий мужарраддан бошқа боблар исми фоили музореъ феълидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфининг ўрнига заммали мим қўйилади ҳамда охирги ҳарфидан олдинги ҳарф касрали қилинади: يُكْرِمُ مُكْرِمٌ ва يُدَحْرِجُ مُدَحْرِجٌ ва يَتَدَحْرَجُ → مُتَدَحْرِجٌ каби.

Исми фоил 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

ضَارِبٌ - урувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми фоил.

ضَارِبانِ - урувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми фоил.

ضَارِبُونَ - урувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми фоил.

ضَارِبَةٌ - урувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми фоил.

ضَارِبَتَانِ - урувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми фоил.

ضَارِبَاتٌ - урувчи кўп аёл, жамъ, муаннас, исми фоил.

Исми мафъул

Устига иш-ҳаракат тушган нарсани ифодалаш учун масдардан ясалган сўз исми мафъул дейилади. Исми мафъул сулосий мужаррадда مَفْعُولٌ вазнида бўлади: مَضْروبٌ ва مَقْتولٌ каби. Сулосий мужарраддан бошқаларда исми мафъул музореъ феълининг мажҳулидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфи ўрнига заммали мим қўйилади ва охиргидан олдинги ҳарфи фатҳали бўлади: يُكْرَمُ مُكْرَمٌ ва يُدَحْرَجُ مُدَحْرَجٌ каби.

Исми мафъул 6 сийғада бўлиб, 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

مَضْروبٌ - урилувчи бир эркак, муфрад, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبانِ - урилувчи икки эркак, тасния, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبونَ - урилувчи кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми мафъул.

مَضْرُوبَةٌ - урилувчи бир аёл, муфрад, муаннас, исми мафъул.

مَضْرُوبَتانِ - урилувчи икки аёл, тасния, муаннас, исми мафъул.

مَضْرُوباتٌ - урилувчи кўп аёллар, жамъ, муаннас, исми мафъул.