Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Маълум феъли жаҳд

3250 марта кўрилган

Феъли жаҳд - ўтган замон бўлишсиз феълидир. Маълум феъли жаҳд 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لَمْ يَضْرِبْ - урмади бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ يَضْرِبَا - урмади икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ يَضْرِبُوا - урмадилар кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبْ - урмади бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبا - урмади икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ يَضْرِبْنَ - урмадилар кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли жаҳд.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لَمْ تَضْرِبْ - урмадинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبَا - урмадингиз икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبُوا - урмадингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبِي - урмадинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبَا - урмадингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

لَمْ تَضْرِبْنَ - урмадингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли жаҳд.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لَمْ اَضْرِبْ - урмадим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли жаҳд.

لَمْ نَضْرِبْ - урмадик кўп эр ё аёллар ўтган замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли жаҳд.

Мажҳул феъли жаҳд

Маълум феъли жаҳдни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, ҳарфи музораъат эса заммали қилинади: لَمْ يَضْرِبْ → لَمْ يُضْرَبْ каби. Мажҳул феъли жаҳд 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لَمْ يُضْرَبْ - урилмади бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ يُضْرَبَا - урилмади икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ يُضْرَبُوا - урилмадилар кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبْ - урилмади бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبا - урилмади икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ يُضْرَبْنَ - урилмадилар кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли жаҳд.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لَمْ تُضْرَبْ - урилмадинг бир эр ўтган замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبَا - урилмадингиз икки эр ўтган замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبُوا - урилмадингиз кўп эрлар ўтган замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феълижаҳд.

لَمْ تُضْرَبِي - урилмадинг бир аёл ўтган замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبَا - урилмадингиз икки аёл ўтган замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ تُضْرَبْنَ - урилмадингиз кўп аёллар ўтган замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли жаҳд.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لَمْ اُضْرَبْ - урилмадим мен бир эр ё аёл ўтган замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли жаҳд.

لَمْ نُضْرَبْ - урилмадик кўп эр ё аёллар ўтган замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли жаҳд.