Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Маълум феъли музоре, мажҳул феъли музоре

3867 марта кўрилган

Музореъ - ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади. Маълум феъли музореъ иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يَضْرِبُ - уради бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبَانِ - уради икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبُونَ - урадилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُ - уради бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبانِ - уради икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبْنَ - урадилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تَضْرِبُ - урасан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ - урасиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُونَ - урасиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبِينَ - урасан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ - урасиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبْنَ - урасиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اَضْرِبُ - ураман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли музореъ.

نَضْرِبُ - урамиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли музореъ.

Мажҳул феъли музореъ

Музореъ феълини мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ يُضْرَبُ каби. Музораъат ҳарфлари музореънинг аввалида келувчи ҳарфлар бўлиб, ا ت ي ن (алиф, те, ё, нун)дан иборатдир. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда - 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يُضْرَبُ - урилади бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبَانِ - урилади икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبُونَ - уриладилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُ - урилади бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ - урилади икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبْنَ - уриладилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تُضْرَبُ - уриласан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ - уриласиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُونَ - уриласиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъл музореъ.

تُضْرَبِينَ - уриласан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ - уриласиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبْنَ - уриласиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اُضْرَبُ - уриламан мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли музореъ.

نُضْرَبُ - уриламиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли музореъ.