асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Рўзадор учун бурун ва лабларини намлаш2997 марта кўрилган Савол:Савол: Рўзадор қуриган лабларини намлаши мумкинми? Жавоб:Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 330): Айрим рўзадорларнинг рўза асносида бурун ва лаблари қурийди. Рўзадор бурун ва лабларини намлатувчи малҳам ёки бирон ҳўлланган латта билан намлаб турса зарари йўқдир. Бироқ, у намлантирувчининг томоғига кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиши керак. Ага бу намлантирувчи қасдсиз томоғига кетиб қолса зарари йўқ. Зеро, мазмаза қилар экан сув қасдсиз томоққа кетиб қолса рўза бузилмайди. Манба: Фатво ва мақолалар тўплами, Рўза китоби, 19 жилд. |