асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Хотини билан ҳоизлик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффорати4595 марта кўрилган Савол:Хотини билан ҳоизлик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффорати нима? Жавоб:Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 3): Бу ҳақда, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадис бор: «Хотинига ҳайз кўраётган пайтида жинсий алоқа қилган одам бир ёки ярим динор садақа қилади». Буни Имом Аҳмад (1928, 2032) ва «Сунан» муаллифлари нақл қилганлар. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ эса «Саҳиҳ ривоятда: «Бир ёки ярим динор» дейилган»– деди. Бу ҳадиснинг марфуъ, мавқуф ва музтариблиги ҳақида турли гаплар бўлсада, буни Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «ат–Талхисул хабийр», Шавконий эса «Найлул автор» китобларида саҳиҳ деганлар. Шунинг учун ҳам мазкур ишга қўл урган одамнинг бир ёки ярим динорни ўз танловига кўра (истаганини) бериши лозимдир. Айрим уламолар: Ҳайз қони қизил бўлса бир динор, сариқ бўлса ярим динор берилади, ҳам деганлар. Термизий раҳимаҳуллоҳ ва имом Аҳмаднинг бир ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўраётган пайтида жинсий алоқа қилинган хотин учун бир динор, қони тўхтаган ва ҳануз ғусл қилмаган аёлга жинсий алоқа қилиш учун эса ярим динор белгилаганлар»– дейилган. «Найлул автор»да ҳам шундай дейилган. Бир динор – Саудия пул бирлиги бўлмиш жунайҳнинг еттидан тўрт бўлагига тенгдир. Бу жунайҳнинг нархини (саррофдан) сўралиб, унинг еттидан тўрт улушини ҳайз қонининг бошида жинсий алоқа қилинса, еттидан икки улушини эса ҳайз қонининг охирги лаҳзаларида жинсий алоқа қилинса берилади. Кўп олимлар ва айрим имомлар бундай ишни қилган одамнинг тавба қилиб, истиғфор айтиши фарз эканини таъкидлаганлар. Шояд уларнинг юқоридаги ҳадисга амал қилмасликлари, у ҳадис ҳақидаги ихтилоф бўлса ажаб эмас. Бироқ, буни у ихтилофга боғлаш тўғри эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳайз кўраётган аёлга жинсий алоқа қилишни ҳаром қилди: ﴿فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ﴾ «Ҳайз кўраётган аёллардан йироқ турингиз ва пок бўлиб ювинмагунларича улар билан яқинлик қилмангиз!» (Бақара: 222). Таъқиқ – ҳаромни ифодалайди. Ҳаром ишни қилган одам эса шу гуноҳнинг каффоратини бериши керак. Валлоҳу аълам. Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ. |