асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Қазо рўзани Зул-ҳижжанинг 10 кунида тутсам бўладими?3410 марта кўрилган Савол:Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Саволим қуйидагича, Рамазондан қолган қазо рўзаларимни Зул-ҳижжанинг ўн кунлигида қўшиб ният қилиб тутсам бўладими? Жавоб:Жавоб: Умар разияллоҳу анҳу қазо рўзалари бўлса, Зул-ҳижжага қолдирар ва ой кириши билан тутар эдилар. Чунки, бу кунларда қилинган ҳар қандай амал Аллоҳ учун суюмлидир. Алий разияллоҳу анҳу эса бундай қайтарар эдилар. У кишининг назарларида бу кунларда нафл рўза тутиш афзал эди. Чунки, нафл рўзани одам ихтиёрий бажаради, қазо эса зиммадаги қарз. Зул-ҳижжанинг 8 кунида рўза тутишга умумий суратда тарғиб бўлган, у учун алоҳида ажр белгиланмаган, шунга кўра бу кунларда қазо рўзаларни тутса бўлади. Бироқ, 9-кун яъни, Арафа куни рўзасини нафл ниятида тутиш мақсадга мувофиқ, чунки ким у кунни нафл ниятида тутса, унинг икки йиллик гуноҳларига каффорат бўлади. Қазо ниятида тутса, бу фазилат бўлмай қолиши мумкин. Валлоҳу аълам. Айрим уламолар бу кунда ҳам қазо ният қилса, Арафот куни рўза тутганлик ажрини ҳам олади деганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?» сўрашди саҳобалар. «Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ю жони билан (жиҳодга) чиқиб, ҳеч нарсасиз қайтган киши (яъни моли ҳам, жони ҳам ўша ерда қолиб, ўзи шаҳид бўлган киши) бундан мустасно», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Далиллар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари зул-ҳижжанинг тўққиз кунида рўза тутардилар. Ҳунайда ибн Холид аёлидан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан биридан ривоят қилишича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул-ҳижжанинг тўққиз кунида, Ошуро кунида ва ҳар ойдан уч кун – ойнинг биринчи душанбаси ва икки пайшанбасида рўза тутардилар» (Насоий (4/205) ва Абу Довуд ривоят қилганлар, Албоний «Саҳиҳ сунан Аби Довуд»да (2/462) саҳиҳ деб келтирган). Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни рўзаси ҳақида сўралганларида: «Ўтган йилги ва кейинги йилги гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти). Умумий суратда рўза тутишга тарғиб қилинган кунларда қазо ниятида рўза тутса бўлади. Масалан, душанба, пайшанба кунлари, ҳар ойдан уч кун рўза "Айёмул бийз", Довуд алайҳиссалом рўзалари; бир кун тутиб бир кун тутмаслик, Зул-ҳижжанинг 8 куни, Муҳаррам ойи ва ҳар қамарий ойнинг биринчи душанба ва аввалги икки пайшанбаси кабилар. Гуноҳларга каффорат бўлувчи рўза тутмоқчи бўлган одам бу кунларни ҳам нафл ниятида тутиши афзал. Аммо Арафа куни, Ошуро куни ва Шавволдан олти кун рўзаларини алоҳида, нафл ниятида тутган афзал, чунки бу кунларга алоҳида ажр-мукофотлар ваъда қилинган. Валлоҳу аълам. |