асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Болаларга ҳайитлик берса бўладими?7321 марта кўрилган Савол:биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми? Жавоб:Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин "ҳайитлик" беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим: 1- Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади. 2- Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорни берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилганни берилмайди ва ҳоказо. 3- Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам. Жавоб Шайх Мунажжид ва Кибор уламолар фатволари асосида берилди.Ислом С&Ж 145954 125810 |