Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Беҳушлик, уйқу, мудраш таҳоратни синдирадими?

6461 марта кўрилган

Савол:

Ҳушдан кетиш билан таҳорат кетадими?

Жавоб:

Ҳа, ҳушдан кетган одамнинг таҳорати бузилади. Чунки, беҳушлик уйқудан кўра қаттиқроқдир. Киши таҳоратни синдирадиган бирон нарса чиқса билмайдиган даражада чуқур уйқуга кетса, таҳорати синади. Аммо, бирон нарса чиқса сезадиган даражада мудраш таҳоратни синдирмайди. Ётган ҳолда бўладими, ўтирганми, суянганми, суянмаганми бўлиши фарқсиз. Қандай ҳолда бўлишидан қатъий назар, агар бирон нарса чиқса, сезгудек мудраса, таҳорати бузилмайди. Беҳушлик эса, табиийки, уйқудан оғирроқ бўлади. шундай экан, ҳушидан кетган одамнинг таҳорати синади.

(Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/200).