асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Гўдак онасининг устига бавл қилиб қўйса, онанинг таҳорати кетадими?5643 марта кўрилган Савол:Намоз учун таҳорат қилгач, гўдак болани қўлга олиб турган эдим, у устимни ҳўллаб қўйди. Бавл теккан жойларни ювиб ташлаб, намоз ўқийвердим, қайта таҳорат қилмадим. Шу намозим дуруст бўлдими? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Намозингиз саҳиҳ. Чунки, гўдак боланинг сийдиги тегса, таҳорат кетмайди, фақат сийдик теккан жойларингизни ювиб ташлашингиз вожиб бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси:5/286). |