асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Доя ғусл ҳам таҳорат ҳам қилмайди4814 марта кўрилган Савол:Доя ғусл қилиши лозимми ёки таҳорат қилиши кифоями? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Туғдириш ва чақалоқни қабул қилиб олиш ишини бажариши ортидан дояга ғусл ҳам, таҳорат ҳам лозим эмас. Намоз ўқимоқчи бўлса, фақат баданига ё кийимига теккан нажосат ё қонни ювиб ташлаши кифоя қилади. Лекин, туғдириш пайтида ҳомиладор аёлнинг қинига қўли теккан бўлса, таҳорати кетади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/316). |