асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Васвасадан қутқарадиган ишлар6395 марта кўрилган Савол:Менинг ёшим 33да, турмушга чиққанман, болаларим бор. Саволим шуки, 5-6 йилдан бери менга васваса кириб қолган. У мени таҳоратдан чалғитади, ҳатто мен таҳоратимни пайдар-пай қилолмай, таҳоратни тўла қилолмадим деган хаёлда, бир соатдан ортиқ шу ҳолда овора бўлиб қолиб кетаман. Ғуслда ҳам шундай, тоза бўлмадим деган гумонда баъзан уч соатлаб ҳаммомда қолиб кетаман. Бу васваса мени чиройли либослар кийишдан ҳам маҳрум этди. Руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб ҳам кўрдим. Жанобингиздан мени бу васвасадан қутқарадиган ишларга йўллашингизни сўрайман. Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Аввало, руҳий касалликлар шифохонасида ва асабшунос докторлар қўли остида даволанишни давом эттиринг, шояд Аллоҳ таоло шифо ато этса. Шу билан бирга, Аллоҳдан ёрдам ва ушбу касалликдан офият беришини сўранг. Ухлаш учун жойингизга ётишдан олдин «Оятул курсий»ни ўқинг. Эрталаб ва кечқурун уч марта «Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва ла фис-самаъи ва ҳувас-самийъул-алийм» (Унинг исми билан еру осмондаги бирон нарса зарар етказолмайдиган Аллоҳ номини (зикр этаман), У эшитувчи ва билувчи Зотдир) деб айтинг. (Саҳиҳ, Саҳиҳ сунан ат-Термизий: №3388). Ётишдан олдин «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва икки «Қул аъувзу» сураларини уч мартадан ўқиб, ўзингизга дам солинг, яъни кафтларингизга дам солиб, баданингиздан қўлингиз етган жойларгача суртинг. Чунки, Имом Бухорий ва «Сунан» соҳиблари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча жойларига ётишда икки кафтларини бирлаштириб, уларга суфлар ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва икки «Қул аъувзу» сураларини ўқир, сўнг кафтларини баданларидан қўл етган жойларига суртар, энг аввал бошларига, кейин юзларига ва олди томонларига шундай қилардилар. Буни уч марта қилардилар» (Бухорий: №4439, Муслим: №5843). Аллоҳдан ушбу зарарни сиздан кетказишини сўраб дуо қилинг ва айтинг: «Аллоҳумма Роббан-наас, азҳибил-баъс, ишфи, анташ-шаафий, ла шифаа илла шифааук, шифаан ла юғодиру сақоман» (Эй Парвардигор, инсонларнинг Роббиси, касалликни кетказ, Сен шифо берувчисан, Сенинг шифоингдан бошқа ҳеч бир шифо йўқ, ундан кейин касаллик қолмайдиган шифо билан шифолагин». (Имом Бухорий ривояти: №5675). Буни уч марта такрорланг. Яна бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуони ҳам ўқинг: «Ла илаҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, ла илаҳа иллалоҳу роббул аршил азийм, ла илаҳа иллаллоҳу роббус самаваати ва роббул арзи ва роббул аршил карийм» (Улуғ ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ! Аршнинг Улуғ Раббидан ўзга ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ! Осмонлару ернинг Рабби ва аршнинг Рабби бўлган Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ). (Бухорий: №6346, Муслим: №7097). Таҳорат ё ғуслдан фориғ бўлгач, ўзингизни аниқ покландим деб ишонтиринг ва шак-шубҳани улоқтиринг. Васвасани ҳайданг, ҳаммомда узоқ қолиб кетманг. Чунки, бу шайтондандир. Шу билан Аллоҳнинг изни билан шайтон сиздан айрилади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/223). |