Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Таҳоратда васвасага тушиб қолаверишнинг давоси борми?

5398 марта кўрилган

Савол:

Таҳоратда васваса ва шакка тушиб қолаверишнинг давоси борми? Бир дўстим васвос бўлиб қолган, ҳатто таҳоратхонада таҳорат пайтида кийимига сачраган бир неча томчи сувни деб кийимларини алмаштиради, охири намоз ҳам ўқимай қўйди. Мен унга насиҳат қилиб, яна намозга қайтардим. Бироқ, у мендан ўзидаги мазкур васвасани даволаш йўлига йўллашимни сўрамоқда.

Жавоб:

Васвасанинг давоси Аллоҳ жалла ва алони кўп зикр қилиш, бу нарсадан офиятни Унинг ўзидан сўраш ва васвасага ўзини таслим қилиб қўймаслик билан бўлади. Инсон ўзидан васвасани қувиши лозим. Кичик ёки катта таҳорат қилган пайтида, масалан, бошини ювганига шубҳаланиб қолса, бунга парво қилмасдан, ювдим деган нарсага ўзини ишонтирсин. Ана шундай қилиб, ҳамма ишларида васвасани ўзидан қувиб бориши лозим. Чунки, васваса шайтондан бўлади. Шунинг учун шайтоннинг васвасасидан Аллоҳдан кўп паноҳ тиласин. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/225).