асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Таҳоратда шак қилиш4718 марта кўрилган Савол:Таҳорати борлигига ишончи бор, бироқ таҳоратсизлигида шак қилган ёки аксинча, таҳорати йўқ деб ишонган, бироқ таҳорати борлигида шак қилган киши нима қилади? Жавоб:Ким таҳоратим бор деб билса ва таҳорати синганлигида шак қилса, у таҳоратли деб саналади. Ким таҳорати йўқлигига ишонса ва таҳорати борлигига шубҳа қилса, у таҳоратсиз деб билинади. Чунки, қоида шуки, ишонч шак билан йўқолмайди ва шариатдаги асл-асос – ҳар нарса ўзи бўлиб турган ҳолат устида қолишидир. Бу жуда муҳим қоида бўлиб, унинг кўп тармоқлари бор. У Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Зайдлар ривоят қилган ҳадис асосига қурилган. Ушбу ҳадисга кўра, қорнида бир нарсани топган ва ундан ел чиқдими, чиқмадими, деб шубҳа қилиб қолган бир киши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То овозни эшитмагунча ёки ҳид топмагунича (намоздан ёки масжиддан) чиқмасин», деганлар (Бухорий: №137, Муслим: №83). Ушбу ҳадис билан кўп муаммолар барҳам топади. Бу Исломнинг енгиллигидан ва у мусулмон умматини беқарорлик ва довдираш ҳолатида қолдиришни истамаслигидандир. Чунки, инсон агар шу каби шак-шубҳалар гирдобига тушиб қолса, ҳаёти ғам-ғуссадан иборат бўлиб қолади. Шариат соҳиби, валҳамду лиллаҳ, бундай васвасаларни кесиб ташлади. (Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/207). |