Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Масҳда эркаклар билан аёллар ўртасидаги фарқ

5168 марта кўрилган

Савол:

Маҳсига масҳ тортишга оид ҳукмларда эркак ва аёллар учун фарқ мавжудми?

Жавоб:

Бу борада эркаклар ва аёллар ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас. Битта қоидани билиб олишимиз лозим. Яъни, асл-асос шуки, модомики, эркак ва аёллар ўртасини ажратадиган далил келмаган экан, эркаклар ҳаққида собит бўлган ҳар қандай ҳукм аёллар ҳаққида ҳам собитдир, аёллар ҳаққида собит бўлган ҳар қандай ҳукм эркаклар ҳаққида ҳам собитдир.

(Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/181).