асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Маҳсига масҳ тортишнинг шартлари4774 марта кўрилган Савол:Маҳсига масҳ тортишнинг қандай шартлари бор? Жавоб:Маҳсига масҳ тортишда қуйидагилар шарт қилинади: Биринчи шарт: уларни таҳоратли ҳолда кийган бўлиши. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Муғийра ибн Шуъбага айтган: «Қўяверинг, мен уларни таҳоратли оёқларга кийганман» деган сўзларидир (Бухорий: №206, Муслим: 650). Иккинчи шарт: маҳси ёки пайпоқлар тоҳир-пок бўлиши. Агар нажас билан булғанган бўлса, уларга масҳ тортиб бўлмайди. Бунга далил шуки, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан бирга оёқ кийимлари билан намоз ўқиётиб, намоз ичида уларни ечиб қўйдилар. Кейин Жибрийл келиб, уларда ахлат юқи борлиги ҳақида хабар берганини айтдилар (Саҳиҳ сунан Аби Довуд: №650). Бу эса нажосат ёпишган оёқ кийимида намоз ўқиш жоиз эмаслигига далил бўлади. Чунки, унга сув билан масҳ тортилса, масҳ тортувчи нажосат билан ифлосланади. Учинчи шарт: Уларга масҳ тортиш кичик таҳоратсизлик ҳолатида бўлиши, жунублик ёки шунга ўхшаш ғуслни вожиб қиладиган ҳолатларда эмас. Бунга далил Сафвон ибн Ассолдан ривоят қилинган ҳадисдир. У айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар сафарда бўлсак, уч кеча-кундуз маҳсимизни ечмас(дан масҳ тортиш)га буюрар эдилар, фақатгина жунуб ҳолатда (ғусл учун маҳсини ечар), лекин катта ва кичик қазои ҳожат ҳамда уйқу учун (ечмай масҳ тортар эдик)» (Муслим: №661). Баъзи аҳли илмлар биз санаб ўтгандан бошқа шартларни ҳам айтганлар, уларнинг баъзиси мунозаралидир.(Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/164). |