асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Хина ғуслнинг дурустлигига таъсир кўрсатадими?4053 марта кўрилган Савол:Ҳайз кунларида хина қўйиш ғуслнинг дурустлигига таъсир кўрсатадими? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Хина қўйиш ғуслга ҳам, таҳоратга ҳам таъсир қилмайди. Чунки, унинг ранги қалин ва қотишма шаклида бўлмайди ва терига сув етишига тўсқинлик қилмайди. Аммо, агар қотиб қолган қолдиғи бўлса, ғуслдан олдин уни кўчириб ташлаш керак бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/222). |