Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қўлига хина қўйган аёлнинг таҳорати

3947 марта кўрилган

Савол:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Бармоқларда хамир, лак (бўёқ), лой ёпишган бўлса, таҳорат дуруст бўлмайди» даган маънода ҳадис бор экан. Лекин, айрим аёллар қўл ва оёқларига хина қўйиб олганини – у ҳам хамирнинг бир тури – ва шу билан намоз ўқишларини кўрамиз. Шу жоизми? Шуни ҳам айтиш керакки, уларни бундай қилишдан қайтарилса, бу тоза, деб жавоб беришади.

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Билишимизча, сиз айтган лафзлар билан ҳадис келган эмас. Аммо, хинага келсак, қўл ва оёқларда унинг ранги қолишининг ҳеч қандай таъсири йўқдир. Чунки, хинанинг ранги қотишмасимон бўлмайди. Хамир, лак-бўёқ ва лой эса бундан фарқли ўлароқ, терига сув етишига тўсқинлик қиладиган қотишма шаклида бўлади. Шунинг учун улар сақланиб турган ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди ва таҳорат олдидан хамир ва шу кабиларни кўчириб ташлаш лозим бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/217).