асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Тирноқларида лак бўлган аёлнинг таҳорати4908 марта кўрилган Савол:Баъзи уламоларнинг аёл киши тирноқларидан лакни кетказмаган ҳолда таҳорат қилиши жоиз деб айтганларини эшитдим. Шу тўғрида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Агар тирноқлар юзасидаги бўёқ жисм (қотишма) шаклида бўлса, уни чиқариб ташламасдан таҳорат қилиб бўлмайди. Аммо, агар хинага ўхшаш жисмсиз кўринишдаги ранг бўлса, таҳорат қилса бўлаверади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/218). |