асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Тирноқ олиш ва тирноқ ўстириш ҳукми4174 марта кўрилган Савол:Аёллар ва эркаклар тирноқларини парвариш қилишлари ҳукмини ва агар ўстириш ҳаром бўлса, бундаги ҳикматни айтиб берсангиз? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Тирноқларни олиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган фитрат суннатларидандир. Аҳмад, Бухорий, Муслим ва «Сунан» соҳиблари ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бешта нарса фитратдандир: хатна қилиш, аврат тукларини тозалаш, тирноқ олиш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва мўйловни қисқартириш» (Бухорий: №5889, Муслим: №620). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани собитки, у киши айтганлар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқни олиш, киндик ости тукларини кетказиш ва қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш вақти қирқ кундан ўтиб кетмаслиги белгилаб берилган» (Муслим: №622). Ким тирноқларини олмаса, фитрат суннатларидан бирига хилоф қилган бўлади. Бундаги ҳикмат, улар остида йиғилажак кирлар ва озорлардан тозаланиш ва орасталикдир, тукларини олишга бепарво қарайдиган кофирларга, шунингдек тирноқли ҳайвонларга ўхшашдан ўзни юксалтиришдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/173). |