Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Елдан истинжо қилинмайди

3767 марта кўрилган

Савол:

Инсондан ел чиқса, истинжо қилиш лозим бўладими?

Жавоб:

Орқадан ел келиши таҳоратни синдиради, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То овозни эшитмагунча ёки ҳид топмагунича (намоздан) чиқмасин», деганлар (Бухорий: №137, Муслим: №83). Бироқ, у истинжони, яъни, сув билан ювиб тозалашни вожиб қилмайди. Чунки, ювишни лозим қиладиган нарса чиқмади. Шунга кўра, агар ел чиқса, таҳорат синади. Бироқ, истинжо қилмасдан, таҳорат қилиш кифоя қилади. Яъни, оғиз ва бурунни чайиш, сўнг юзни ювиш, сўнг икки қўлни тирсаклар билан ювиш, сўнг бош ва қулоқларга масҳ тортиш, сўнг оёқларни тўпиққача ювиш лозим бўлади. Шу ўринда кўпчилик одамларга яхши маълум бўлмаган бир масалага эътиборни қаратиб кетишни истардим. Яъни, баъзилар намоз вақтидан бошқа пайтларда катта ё кичик қазои ҳожат қилгач, истинжо қилган бўлади. Кейин намоз вақти бўлганда таҳорат қилиш олдидан яна қайта истинжо қилиш ва аврат аъзоларни яна ювиш вожиб деб эътиқод қилишади. Бу тўғри эмас. Чунки, инсон нажосат ўринларини ювиб тозалаганидан кейин таҳорат қилишда яна қайта ювишга ҳожат йўқдир. Истинжо ёки истижмордан мақсад нажосат ўринларини тозалашдир. Мақсад ҳосил бўлгандан кейин уни яна қайта ювишга ўрин қолмайди.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 11/112)