асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Гўдак болалар сийдигидан покланиш3434 марта кўрилган Савол:Гўдак бола сийдиги кийимга тегса, нима билан тоза бўлади? Жавоб:Ушбу масалада саҳиҳ гап шуки, сутдан ажратилмаган ўғил боланинг сийдиги енгил нажосат бўлиб, устидан сув қуйиб юбориш кифоя. Яъни, сув сийдик теккан ўриннинг ҳаммасига тегадиган қилиб қуйилади ва ишқалаб ювиш ва сиқиш шарт эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки, у зот олдиларига бир гўдак ўғил болани олиб келинганда уни қучоқларига олдилар ва бола бавл қилиб қўйди. Шунда у зот сув чорладилар ва сийдик устидан қуйиб юбордилар (Бухорий: №5468, Муслим: №688). Уни ювмадилар. Аммо, гўдак қиз боланинг бавлини ювиш лозим. Чунки, бавлнинг асли нажосат бўлиб, ювиш вожиб бўлади. Аммо, ўғил боланинг бавли бундан истисно қилингани у ҳақда суннат собит бўлгани учундир. (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 11/249). |