Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Миндил билан тозаланиш

3434 марта кўрилган

Савол:

Нажосатдан тозаланишда миндил (салфетка, юмшоқ қоғоз) ишлатиш мумкинми?

Жавоб:

Ҳа, истижмор (нажосатдан артиниб тозаланиш)да миндил ишлатса бўлади. Чунки, истижмордан мақсад нажосатни кетказиш бўлиб, буни миндиллар ёрдамида бўладими, латта, тупроқ, тош ва кесаклар ёрдамида бўладими, қилинса фарқи йўқдир. Фақат шариатда рухсат берилмаган суяк ва тезаклар билан истижмор қилиш мумкин эмас. Чунки, (шаръий йўл билан) сўйилган ҳайвон суяклари жинларнинг таомларидир, сўйилмаган ҳайвон суяклари эса нажас бўлиб, нажас покловчи бўлолмайди. Тезаклар эса, агар нажас бўлса, нажас поклай олмайди. Аммо, тоза бўлса (яъни, гўшти ейиладиган мол, қўй каби ҳайвонлар тезаги каби), улар жинларнинг ҳайвонлари учун емишдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, иймон келтиришган жинларга у зот то қиёмат туганмас зиёфат берган ва: «(Сўйишда) Аллоҳнинг исми зикр қилинган ҳар бир суяк сизлар учун, сизлар уни тўла гўштли ҳолида топасизлар», деганлар (Муслим: №1035). Бу эса биз кўра олмайдиган, бироқ унга иймон келтиришимиз вожиб бўлган ғайб ишларидан. Шунингдек, тезаклар уларнинг ҳайвонларига емиш қилинди. Ушбу ҳадисдан инсоннинг жиндан афзал қилинган эканига далил олинади. Қолаверса, инсонлар жинларнинг отаси унга сажда қилишга буюрилган Одам авлодидир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди» (Каҳф: 50).

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 11/112).