асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Қазои ҳожат қилаётган пайтда қиблага қараб ўтириш ҳукми3657 марта кўрилган Савол:Қазои ҳожат қилиш пайтида қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ўтириш мумкин эмасми? Жавоб:Аҳли илмлар бу масалада бир неча сўзларни айтганлар: Бир тоифа олимлар бино ичида бўлмаган ҳолда қиблага юзланиб ва орқа ўгириб ўтириш ҳаром деган сўзни айтганлар ва бу сўзларига Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни далил қилганлар. Унда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғоит ва бавл (катта ва кичик ҳожат пайти)да қиблага юзланманглар ва унга орқа ҳам ўгирманглар...», деганлар. (Бухорий: №394, Муслим: №632). Абу Айюб айтадилар: «Шомга борганимизда ҳожатхоналар Каъба (қибла) томонга қаратиб қурилганини кўрдик, шунда ундан (яъни қибладан) бурилардик ва Аллоҳга истиғфор айтардик». Буни улар бинодан ташқарида (очиқликда) бўлган ҳолга ҳамл (тафсир) қилганлар. Аммо, бино ичида бўлган ҳолда қиблага юзланиш ҳам, унга орқа ўгириш ҳам жоиз деганлар. Бунга далил қилиб Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган: «Бир куни Ҳафсанинг уйи томига кўтарилган эдим, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Шомга юзланиб, Каъбага орқа ўгириб қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди» ҳадисини далил қиладилар (Бухорий: №148, Муслим: №635). Баъзи уламолар эса, ҳар қандай ҳолда ҳам, бино ичида бўладими, очиқ жойда бўладими, Каъбага юзланиб ва орқа ўгириб ўтириш жоиз эмаслигини айтганлар ва бунга далил қилиб юқорида ўтган Абу Айюб ҳадисини келтирганлар. Ибн Умар ҳадисига эса бир неча турли жавоблар берганлар. Жумладан: Биринчи: Ибн Умарнинг ҳадиси бу ишдан қайтаришдан олдин бўлганига ҳамл қилинади. Иккинчи: Қайтариқ рожиҳроқ (яъни қувватлироқ), чунки қайтариқ бир нарсани аслидан, яъни жоизликдан кўчиради. Учинчи: Абу Айюбнинг ҳадиси сўз, Ибн Умарнинг ҳадиси феълдир, феъл эса сўзга қарши бўлолмайди. Чунки, феъл-амал (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун) хос бўлиш эҳтимолини ҳам, унутиш эҳтимолини ҳам, бошқа бирон узр эҳтимолини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Бу масалада менинг наздимда қувватлироқ гап шуки, очиқ жойда қиблага юзланиб ҳам, орқа ўгириб ҳам ўтириш ҳаром. Аммо, бино ичида қиблага орқа ўгириш жоиз, қиблага юзланиш эмас. Чунки, қиблага юзланишдан қайтариқ келган ва уни хословчи йўқдир. Аммо, қиблага орқа ўгириш феъл билан хослангандир. Қолаверса, орқа ўгириш юзланишдан кўра енгилроқ. Валлоҳу аълам, шунинг учун инсон бино ичида бўлган ҳолида енгиллик келган. Афзали эса, имкон қадар орқа ҳам ўгирмасликдир. (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава). |