Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

4 мазҳабнинг бирига эргашса бўладими?

6141 марта кўрилган

Савол:

4 мазҳабнинг ҳар бирига эргашса ҳам боладими? Баҳром мустафо1410

Жавоб:

Ассаламу алайкум Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Илмсиз одам 4 мазҳабдан қайси бирига эргашса ҳам бўлаверади. Яъни унинг эргашиши ўша мазҳаблардан бирида юрган, мазҳабнинг китобларини ўқиб ўрганган олимнинг орқасидан эргашиб, билмаганларини ундан сўраб, айтганига амал қилишидир. Илмсиз одам мен фалон мазҳабдаман деб айта олмайди. Чунки унда — уни бу сифатга лойиқ қиладиган имконият йўқ. Яъни у илм соҳиби эмас. Бир одам қайсидир мазҳабда бўлиши учун у ўша мазҳабнинг усул ва фуруъларини ўқиб ўрганган бўлиши лозим. Шунда у муқаллид олим бўлади. Олимга эргашган одамнинг аслида мазҳаби бўлмайди, унинг мазҳаби домласининг мазҳабидир. Илмсиз одам гоҳида шофеий олимдан гоҳида ҳанафий олимдан фатво сўраши мумкин. Уларнинг ҳар бири ўз мазҳаби асосида жавоб беради, илмсиз эса эшитган жавобига амал қилади. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, билмаган одам олимнинг олдига бориб менга фалон масъалани фалон мазҳабга асосан фатвосини айтиб беринг дейиши хатодир. Тўғриси, менга фалон масала ҳақида Қуръон ва Суннатга мувофиқ фатво беринг, дейишидир. Илмсиз одамнинг қилаётган қайсидир амалини илмли одам кўриб, бу қилаётган амалингиз саҳиҳ суннатга хилоф деса ва бу амалнинг суннатга мувофиғи мана бу — деб, далилини келтриса, у одамга ўша ҳужжат бўйича — гарчи домласининг мазҳабига зид бўлса ҳам — амал қилиши фарз бўлади. Домласининг мазҳабини деб саҳиҳ суннатни тарк қилган одамнинг оқибати хунук бўлади. Фақат бундан баъзи ҳолатлар истисно қилинади. Масалан, намозда рафъул ядайн яъни рукуъдан аввал ва кейин қўлларни такбиратул иҳромдаги каби кўтариш суннат деб биров сизга айтса ва далилини келтирса, сизнинг домлангиз буни суннат эмас деб ўргатган бўлса, ҳадис "Саҳиҳул Бухорийда" ёки қаерда бўлишидан қатъий назар "саҳиҳ" бўлса уни сиз албатта олишингиз лозим. Бироқ, ўзбекистон, тожикистон каби юртларда диний мазҳабий тассуб ва диний билимсизлик кучли бўлгани боис бу суннатга амал қилишингиз фитнага, ихтилофга сабаб бўлади. Бундай ҳолатда бу амалнинг суннат эканига сидқидилдан ишониб, имкони бўлганда (масалан, уйда суннат, нафл намозлар ўқиётганингизда) унга амал қилиб, жамоат жойларида ундан кўра кучлироқ бўлган амал — мусулмонлар бирлигини сақлаш улар ўртасида ихтилоф чиқармаслик нийятида бу суннатни тарк қилсангиз худди ўша суннатга амал қилган одамнинг ажрини оласиз ва умматнинг иттифоқига ҳаракат қилганингиз учун ҳам ажр оласиз. Бу мунофиқликка кирмайди. Мунофиқлик, (риё) одамлар олдида яхшиликни изҳор қилиб дилида куфрни яширишдир. Бу ерда яхши нийят билан ва муҳимроқ (фарз) нарсага амал қилиш учун суннатни тарк қилиняпти. Буни яхши тушунинг.