Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳайздан покланиб, ғусл қилганидан кейин келган қон ҳукми

3905 марта кўрилган

Савол:

Одатим бўлган беш кун ой кўрганимдан кейин пок бўлиб, ғусл қилганимдан кейин баъзан кам миқдорда қон келиб қолади ва кейин давом этмай тўхтайди. Шу кунимни ҳайз кунидан санаб, намоз ва рўзадан тийиламанми? Шуни ҳам айтишим керакки, бу ҳол менда давомий эмас, икки-уч ҳайз муддатида бир содир бўлиб қолади.

Жавоб:

Агар покланганингиздан кейин келадиган нарса сариқлик ёки лойқа бўлса, уни ҳеч нарсага саналмайди. Балки, унинг ҳукми бавл ҳумида бўлади. Аммо, агар аниқ қон бўлса, ҳайздан саналади ва кейин яна ғусл қилишингиз лозим бўлади. Чунки, саҳобиялардан бўлган Умму Атийя розияллоҳу анҳо ҳадисида собит бўлганки: «Биз покликдан кейинги сариқлик ва лойқаликни ҳеч нарсага санамас эдик» (Бухорий: №326, Абу Довуд: №307, лафз уники).

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/214).