Сешанба 3 Декабрь 2024 | 1 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳайзнинг бўлиниб келиши

3087 марта кўрилган

Савол:

Менинг ёшим 42да, ҳайз муддатим асносида тўрт кун қон кўраман, кейин уч кун поклик кўраман-да, еттинчи куни енгил суратда қон келиб, жигаррангга айланиб, то ўн иккинчи кунгача давом этади. Бир солиҳ ва тақволи шифокордан маслаҳат сўраган эдим, тўрт кундан кейин ғусл қилиб, намозимни ўқийверишимни айтди. Икки йилдан бери ўша шифокорнинг маслаҳатига амал қилиб келаётган эдим, яқинда баъзи аёллар саккиз кун кутишим лозимлигини айтиб қолишди. Жанобингиздан мени тўғриликка йўллашингизни сўрайман.

Жавоб:

Мазкур тўрт кун ва кейинги саккизинчидан бошлаб ҳаммаси ҳайздан саналади. Сиз уларда намоз ва рўзани тарк қиласиз ва мазкур кунларда эрингиз билан қўшилиш ҳалол бўлмайди. Дастлабки тўрт кундан кейин ғусл қилиб, намоз ва рўзани адо этаверасиз, тўртинчи ва саккизинчи кунлар оралиғида эрингизга ҳам ҳалол саналасиз. Кейинги қондан поклангач, ғусл қилиб, намоз ва рўзангизни адо этасиз. Чунки, ҳайз муддати зиёда бўлиб ва камайиб, кунлари қўшилиб ва айрилиб туради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 15/194).