асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Намоз вақти чиқиб кетишидан хавф қилган киши таяммум қиладими?3828 марта кўрилган Савол:Бир киши жунуб ҳолида уйқудан уйғонган бўлса, агар ғусл қилса бамдод намозининг вақти чиқиб кетиши хавфи бўлса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими? Жавоб:Йўқ, ғусл қилади ва вақти чиқиб кетганидан кейин бўлса ҳам намозини ўқийди. Чунки, уйқудаги одам учун намоз вақти уйғонган вақтидир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки унутган бўлса, эслаган заҳоти ўқиб олсин» (Муслим: №1601). Сиз учун уйғонган пайтингизда вақт энди кирган ҳисобланади. Шунинг учун ғусл қилиб, кейин намозингизни ўқинг. (Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/236) |