асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Таяммум қандай қилинади?3964 марта кўрилган Савол:Таяммумнинг машруъ кўриниши қандай? Жавоб:Энг аввал инсон таяммум қилишни ният қилади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Амаллар фақатгина ниятлар билан (эътибор қилинади) ва ҳар бир киши учун ният қилган нарсасигина (бўлади)» (Бухорий: №1, Муслим: №5036). Кейин икки қўлини ерга уриб, шу билан юзига ва икки кафтига суртади. Шу билан таяммум тамом бўлади ва киши таҳоратли саналиб, шу таҳорати сув билан таҳорат қилгани ўрнига ўтади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6). Аллоҳ таоло ушбу оятда киши таяммум билан пок бўлишини баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ер мен учун намозгоҳ ва (сув бўлмаганда) таҳоратга яроқли қилинди» (Бухорий: №335). Шунинг учун уламолар сўзлари ичида қувватлироқ сўз шуки, модомики киши сув тополмас экан, таяммум таҳорат ўрнига ўтади ва у билан истаганича фарз ва нафл намозлари ўқиши мумкин, намоз вақти чиқиши билан таяммуми бекор бўлмайди. Масалан, пешин намози учун таяммум қилган бўлса, модомики таҳоратни синдирувчи ишлардан биронтаси содир бўлмас экан, ўша таяммуми билан аср намозини ҳам ўқийверади. Агар аввал жунубликдан покланиш ниятида таяммум қилган бўлса, кейин яна шу ниятда таяммум қилмайди, балки таҳорат учун таяммум қилаверади. Борди-ю, янги жунублик ҳосил бўлса, унда яна жунубликдан покланиш ниятида таяммум қилади. (Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 1/234) |