Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Жароҳатига сув етишидан хавф қилган аёл ғусл қиладими?

2887 марта кўрилган

Савол:

Мен жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Ҳайздан пок бўлганимдан сўнг ювинай десам, жароҳатимга сув етишидан қўрқаяпман. Нима қилай, ғусл қиламанми, таяммум қилсам кифоями?

Жавоб:

Сиз биринчи навбатда шифокорингиздан маслаҳат олинг. Агар жароҳатга сув тегиши зарар қилмаса, албатта сув билан покланганингиз афзал. Аммо, жароҳатнинг ўзига ният билан таяммум қиласиз. Нажосат ўринларини ва жароҳатдан узоқ ўринларни ювасиз ва жароҳатнинг ўзига таяммум қиласиз.

(Ибн Боз: Фатавад-даъва: 3/89).