асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Бемор аёлга бошини ювиш зарар қилса, нима қилиши керак?2935 марта кўрилган Савол:Мен турмушли аёлман, ўзим нафас йўли ҳассосияси (бронхит) касалига чалинганман ва бу дард менда йил бўйи давом этади. Ғусл қилганда бошимни ювмасдан, масҳ тортиб қўйсам бўладими? Чунки, бошимни ювсам, бир неча кун шамоллаб, оғриб юраман. Бош юва олмаганим туфайли кўпинча намозни ҳам тарк қилишимга тўғри келяпти. Бундан жуда сиқиламан, нима қилишни билмай бошим қотган. Турмушимни давом эттиришга ҳам ўйланиб қолдим. Чунки, бир томонда хотинлик мажбурияти, бир томонда Аллоҳнинг тоати. Менга йўл-йўриқ кўрсатишингизни илтимос қиламан. Жавоб:Агар жунублик ва ҳайздан ғусл қилиш бошингизга зарар қилса, ювмасдан масҳ тортиб қўйишингиз кифоя. Чунки, Аллоҳ таоло: «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар» (Тағобун: 16), деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар. Бирор ишга буюрсам, кучларингиз етганича адо этинглар», деганлар (Бухорий: №7288, Муслим: №6259). (Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/181). |