Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ювиниб бўлганимдан сўнг ичимдан маний тушди, қайта ғусл қиламанми?

4880 марта кўрилган

Савол:

Жунубликдан ғусл қилиб бўлганимдан сўнг ичимдан маний келади. Шунда яна қайта ғусл қилишим керакми?

Жавоб:

Модомики ғусл қилган экансиз, яна қайта ғусл қилишга ҳожат йўқ. Ушбу манийнинг эътибори йўқ, чунки у шаҳватсиз тушган. Унинг ҳукми сийдик ҳукмида бўлиб, истинжо ва таҳорат қилишни вожиб қилади. Аммо, вожиб ғуслни сиз адо этдингиз. Эркак киши ҳам худди шундай, ғусл қилиб бўлганидан сўнг маний келса, модомики у аввалги жимоъдан ҳосил бўлган бўлса, бу нарса сийдик ҳукмида бўлиб, қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди.

Аммо, агар қучоқлаш, ўпиш каби шаҳватни қўзғатувчи бирон янги сабаб билан маний келса, бу янги маний саналади ва қайта ғуслни вожиб қилади.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/188).