асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аёл киши тушида эҳтилом бўлса, нима қилиши лозим?5150 марта кўрилган Савол:Аёл киши тушида эркак киши билан бирга бўлиб, эҳтилом бўлса, нима қилиши лозим? Жавоб:Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Агар эркак киши тушида аёл билан жимоъ (жинсий алоқа) қилганини кўрса, ёки аёл киши худди шундай туш кўрса, ҳар иккаласига ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Чунки, уйқудаги кишига ҳеч қандай таклиф юклатилмайди. Бунинг олдини олишнинг имкони ҳам йўқ. Аллоҳ таоло ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Қалам (яъни савоб ё гуноҳ ёзилиши) уч кишидан кўтарилган: ухловчидан то уйғонгунига қадар; гўдак боладан то балоғатга етгунига қадар; мажнундан то ақли жойига келгунига қадар» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ҳоким ривоят қилганлар, Саҳиҳ, Ирваъул-ғолийл: №271). Шундай туш кўрган киши агар маний тўккан бўлса, ғусл қилиши вожиб бўлади. (Эслатма: Аёл киши қинидан суюқлик келганини топса, ғусл қилиши вожиб бўлади ИН). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси:5/311). |