асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Жаннатда аёлларга эрлар бўладими4981 марта кўрилган Савол:Эркакларга жаннатда ҳури ийнлар бўлиши айтилган, аёлларгачи? Жавоб:Аллоҳ таборака ва таоло жаннат неъматлари ҳақида айтади: «Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-31). Яна айтади: «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71). Маълумки, жуфтлашиш (қовушиш) нафслар тилайдиган нарсалар ичида энг кучлиларидан саналади. У эркак бўлсин, аёл бўлсин, барча жаннат аҳлига ҳосил бўлади. Жаннатда Аллоҳ таоло аёл кишини дунёда жуфтиҳалоли бўлган эркакка қовуштиради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан» (Ғофир: 8). (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/51). |