асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Бошига мусибат тушганида норози бўлиб, ғазабланадиган киши ҳақида3503 марта кўрилган Савол:Бошига мусибат тушганида норози бўлиб, ғазабланадиган киши ҳақида? Жавоб:Одамлар мусибат пайтида тўрт даражада бўлишади. Биринчи даража: ғазабнок бўлиш. Бу ўзи бир неча хил бўлади:
Иккинчи даража: сабр. Шоир айтганидек, «Сабр ўз номи билан, таъми аччиқ, бироқ оқибати асалдан шириндир». Бошига келган ушбу мусибат унга оғирлик қилади, лекин уни сабр-таҳаммул билан кўтаради. Ўша мусибатни ёмон кўради, бироқ иймони уни норозилик ва ғазабнок бўлишдан асрайди. Мусибатнинг келиши билан келмаслиги у учун баробар эмас. Мана шундай бўлиш мўмин учун вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло сабрга буюрган: «Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Анфол: 46). Учинчи даража: розилик. Бу эса инсон мусибатга рози бўлиши, мусибатнинг келиши билан келмаслиги у учун баробар бўлиши, уни оғир олмаслиги ва уни оғирлик ва сабр-тоқат билан кўтаришидир. Бундай қилиш мустаҳабдир, қувватлироқ сўзга кўра, вожиб эмасдир. Бу билан ундан олдинги даража ўртасидаги фарқ зоҳир. Чунки, бу одам учун мусибат келиши билан келмаслиги баробар бўлиб, у ҳар иккисига ҳам рози. Аммо, аввалги киши мусибатни оғир санайди, бироқ уни сабр билан таҳаммул қилади. Тўртинчи даража: шукр. Бу энг олий даража бўлиб, у ўзига етган мусибат учун Аллоҳга шукр бажо келтириш ва бу мусибат ўзининг гуноҳлари каффоратига сабаб бўлишини ва ажру-савоблари зиёда бўлишига сабаб бўлишини билиш билан ҳосил бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон кишига етган машаққат, касаллик, ғам-ташвиш, ҳафагарчилик, азият, ҳатто баданига кирган бир тикан сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан ўчиради», деганлар (Муттафақун алайҳ). (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/109). |