Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Авлиёлар қабрларига бориш, улардан мадад сўраб, дуо қилиш ҳукми

3955 марта кўрилган

Савол:

Бошга иш тушган пайт авлиёлардан мадад сўрайдиган кишига нисбатан Аллоҳнинг ҳукми қандай?

Жавоб:

Ким авлиёлардан – улар дунёдан ўтиб кетишганидан кейин ёки ғойиб-узоқда эканларида – мадад сўраса, катта ширк тури билан ширк келтирган бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардансиз! Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир» (Юнус: 106-107).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 1/152).