асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Динда ғулувга кетиш ва сустлашишнинг чегараси нима?3411 марта кўрилган Савол:Динда инсон ундан ошириб юборса ғулувга ўтиб кетадиган ҳад (чек-чегара) нима? Шунингдек, динда тафрит (ўта сустлашиш) деб эътибор қилинадиган чегара қайси? Жавоб:Динда инсон ундан ошириб юборса ғулув саналадиган чек-чегара шариат белгилаб берганидан зиёда қилишдир. Ғулув – бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уринишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулув кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулув кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1283). Тафрит-сусткашлик эса Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда қосирлик қилишдир. Зино, ғийбат, чақимчилик каби маъсиятларни қилиш ёки ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан алоқа қилиш, саломга алик олиш каби баъзи бурчларни тарк қилиш диндаги тафритга киради. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 1/382). |