Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бомдоднинг фарзи ўқилаётган бўлса суннатини ўқимаган одам нима қилади?

3955 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум, менинг саволим қуйдагича: Бомдод намозининг суннатини бомдоднинг фарзидан кeйин ўқиса бўладими? Яъни Сиз жамоатга борганингизда улар фарз ўқиётган бўлса, уларга эргашиб, сўнг тугатиб , суннат ўқилса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ:

Сиз саволингизда зикр қилган вақт (бомдод фарзи ўқилгандан кейин то қуёш чиққунча) аслида нафл намозлар ўқишдан қайтарилган вақт. Бироқ уламолар бу вақтда шу кун бомдоди суннатининг қазосини ўқиса бўлади дeганлар. Улар бу сўзларида Ибн Можа Кайс ибн Амр орқали расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисга суянганлар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кeйин икки ракъат намоз ўқиган кишини кўриб қолдилар. Унга бомдод намозини икки бор ўқияпсанми — дeдилар? У фарздан аввалги икки ракъатни ўқий олмагандим шуларни ўқиб олдим — дeди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар. Албоний бу ҳадисни “Саҳиҳ ибн Можа” (948)да саҳиҳ дeди. Ибн Қудома дeди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сукутлари бу амалнинг жоизлигига далолат қилади. (Муғний 2/523) (ал-Ислам С&Ж 20013)

Шунга кўра аввал жамоат билан намозни ўқиб сўнгра куёш чиқкунига қадар агар икки ракъат суннат ўқишга етарли вақт бўлса, ўқиб олади. Агар вақт жуда зиқ бўладиган бўлса кун чиқиб бир найза миқдорида кўтарилганидан кeйин яъни 15 дақиқалардан кeйин қазосини ўқиб олади.